Россиянинг Давлат думаси Бишкекдаги туманларнинг номини қирғизчалаштириш таклифини танқид қилди

314

Россиянинг давлат Думасининг Халқаро ишлар қўмитасининг раҳбар ўринбосари Светлана Журова Бишкекдаги туманлар номини қирғизчага ўзгартириш мамлакатдаги «русларнинг ҳуқуқларини поймол қилади» деб билдирди. Бу ҳақда у «Москва гапиради» радиосига берган интервьюсида айтди.

Журова парламент спикери Нурланбек Шақиевнинг Халқ Қурултойида давлат тили ҳақида айтганлари ва кўтарган ташаббуслари бўйича фикрини билдирди.

У Россия ва Украина ўртасидаги зиддият ҳам «давлат тили масаласи туфайли бошланган» деб таъкидлади.

«Бу оддий масала эмас. Бу рус тилини бутунлай суриб чиқишга бўшган илк майда қадам. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Биз томондан ҳозирча бундай қилмаслик илтимоси айтитилиши мумкин, чунки бу Қирғизистонда яшовчи кўпчилик русларнинг ҳуқуқларини бузади. Бундан кейинги босқич — мактаблар, ундан кейин бошқалар ҳам ўтириб, Грузияда бўлгани каби ёшлар, афсуски рус тилида гаплашмай қолади. Украинада ҳам шундан бошланганини биламиз. Миллий тилни ҳимоя қилаётгандек туюлса ҳам, аммо шу билан бирга, одамлар аста-секин рус тилида гапиришдан воз кечишларини тушунишлари керак», — деди у.

Россиянинг депутати  бу масала президент Владимир Путинга «етиб бориши мумкинлигини ва у Қирғизистондаги ҳамкасбини танқид қилар» деб қўшимча қилди.

25-ноябрдаги Халқ қурултойида парламент спикери Нурланбек Шакиев пойтахтдаги туманларнинг номларини ўзгартиришни таклиф қилган.

У давлат тилини «ҳар бир қирғиз фуқароси билиши кераклигини» таъкидлаб, мамлакатнинг аксарият ҳудудларидаги жой номлари бошқа тилларда эканлигини таъкидлаган.

«Бошқа тилни билиш уят эмас, қирғиз тилини билмаслик уят. Мамлакатимизда, афсуски, аксарият ҳудудларимиздаги жой-сув номлари ҳамон бошқа тилда. Уларнинг ҳаммасини тезроқ қирғизлаштиришимиз керак. Улардан бири пойтахтимиз Бишкекнинг тўрт туманини тезда қирғизча номлашимиз керак», — деди Нурланбек Шакиев.

Бунга қадар шу каби таклифни 29-июнда Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Таалайбек Усубалиев ҳам айтган.

У ҳозирги номлар «маънавий жиҳатдан эскириб, тарихий миссиясини бажариб бўлган» деб таъкидлаб, уларни ўзгартиришда «миллий мафкурани ҳисобга олиш керак» деган фикрни билдирган.