Милиция Бишкек шаҳрида аёлни ижарага оиб яшаб юрган квартирасидан чиқариб юборган воқеа бўйича терговгача текширув ишини бошлади. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи Май туман милицияси билдирди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқда шаҳар яшовчиси ижара ҳақини ошириб, уни тўлай олмаган ўқитувчини милициянинг ёрдами билан квартирадан чиқариб юорган видеоси тарқаган. Видеода аёл боласи билан ташқарида қолганини кўриш мумкин.
Кейинроқ уйнинг эгаси «квартирани ижарага бериш бўйича аёл билан тузган шартноманинг муддати аллақачон тугаганини» айтиб чиққан.
Биринчи май туман ИИБи 27-сентябрда уй эгаси картирасида яшаган турғуннинг устидан ариза ёзганини билдирди.
«Квартиранинг ижарага берилгани бўйича ишнинг материаллари тергов хизматига ўтказиб берилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда», — деб билдиришди милициядан.
Воқеа қандай бўлган?
Ушбу воқеанинг видеосини блогер Эртай Исаков инстаграм саҳифасига эълон қилган. Унда уй эгаси ижара ҳақини кўтариб, пулини тўлай олмаган ўқитувчини уйдан куч билан чиқариб юборгани айтилади.
Аёл эса Исаковга эгаси божхона ходими эканини айтиб, уйни бир йиллик шартнома асосида ижарага олганини айтган. У ҳар ойда 16 минг сом тўлаб келганини, аммо уй хўжайини ижара ҳақини 38 минг сомга кўтариб, уйдан чиқиб кетишга бир ҳафта вақт берганини таъкидлади.
«Ҳозир квартира қидиряпман, лекин йўқ бўляпти, уй соҳиби ҳозир номаълум кишилар билан келди. Эшикни синдириб, қулфларини алмаштирди. Энди у остонада ўтирибди, мени қувиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Мен милицияга қўнғироқ қилдим», — деган у.
Шунингдек у аёл воқеа жойига келган милиция ходимлари суд қарорисиз куч қўллаб, телефонини тортиб олганидан сўнг, квартирадан чиқариб, туман милициясига олиб кетишганини айтган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Уй эгаси нима дейди?
Бу квартиранинг эгаси нима бўлгани ҳақида ўз версиясини билдирди. Унинг мурожаати инстаграм- паблик Black_list.kg саҳифасида эълон қилинган.
Унинг айтишича, ижара келишуви 2021 йил 7 сентябрдан 2022 йил 7 сентябргача бўлган муддатга тузилган.
Уй эгасининг қўшимча қилишича, ижарачи аёл тўловни ўз вақтида амалга оширган, бироқ унинг яшаш даврида бир марта хонадондаги ошхонада ёнғин содир бўлган. Бундан ташқари, аёл пастки қаватда яшовчи қўшниларнинг уйига сув бостириб юорган ва эгасига таъмир учун пул тўлаши керак бўлган.
Айтишича, шартнома муддати тугагач, аёлга квартирани сотмоқчи бўлгани учун бошқа ерга кўчиб ўтиш учу бир ой муддат берган.
«Унинг хусусий мулкда текинга ноқонуний яшаётганига 8 кун бўлди. Кейинроқ биз квартирани муҳрлаб қўйиш учун туман милицияси ходимига қўнғироқ қилдик, чунки у (ижарачи) келмади ва [телефон қўнғироқларига] жавоб бермади. Аммо ўша куни кечқурун у муҳрланган квартирага кирди, яъни хусусий мулкка кириб, қонунни бузди. Энди ижара ҳақини оширди, деб туҳмат қилмоқда. Гўёки, биз унга маънавий босим ўтказиб, уни мажбуран ҳайдаб чиқарибмиз. Маълум бўлишича, у умуман боласи билан эмас, балки қизлар билан яшаган ва у ноқонуний яшаб келган ва апрель ойидан бери коммунал тўловларни тўламаган », - деган уй эгаси.