Ўшда ОИВ бўйича экспресс- тестларини бепул тарқатувчи қурилма ўрнатилади

276

Ўшда 2022-йилдан бошлаб ОИВ (Одамнинг иммунитет танқислиги вируси)ни аниқлаган бепул экспресс-тестларни бепул тарқатувчи тест аппарати ўрнатилади. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг  матбуот хизматидан хабар берилди.

Улардан берилган маълумотга кўра, тест-системаси синов тариқасида шаҳардаги ижтимоий дорихоналардан бирига жойлаштирилади.

«Агар бу лойиҳа яхши натижа берса, бундай тестоматларни ўрнатиш иши давом эттирилади», — дея қўшимча қилишди мэриядан.

Бундан ташқари, Ўшда мигрантлар учун ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича ахборот кампаниясини кучайтириш режалаштирилган, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Мэриядан 2022-йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра ОИВ инфекциясининг 1276 жамланган ҳолати (шаҳарда ОИВ инфекциясининг биринчи ҳолатлари кузатилганидан бери) қайд этилганини, беморларнинг 874 нафари эркаклар ва 402 нафари аёллар эканини хабар қилди.

«Шунингдек, ОИВ юқтириб олганидан кейинги профилактика ишларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, янги келган мигрантлар ва Россия фуқароларини мажбурий текширувдан ўтказиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ўртасида ОИВнинг олдини олишни тартибга солиш долзарб масала бўлмоқда», — дея таъкидлашди мэриядан.

Қирғизистонда иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекциясидан ҳимояланишнинг бир қатор усуллари мавжудлигига қарамай, касалланганлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

Республика «ОИТС» марказининг 2022-йил 1-август ҳолатига кўра берган маълумоти бўйича, Қирғизистонда ОИВ инфекциясининг 11 750 жамланган ҳолати қайд этилган. Умумий ОИВ билан яшаётган 2972 киши вафот этган.