Бекдоолот Расулбеков оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида кумуш медалга эга бўлди

262

Қирғизистонлик спортчи Бекдоолот Расулбеков оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт департаментидан билдиришди.

Сурат: Жисмоний тарбия ва спорт департаменти

Маълумотга кўра, спортчи 102 килограммгача вазн тоифасида беллашган.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати 5 октябрдан 15 октябргача Баҳрайннинг Манама шаҳрида ўтди.

Бунгача ушбу чемпионатда қирғизистонлик спортчиси Эмил Молдодосов ҳам кумуш медални қўлга киритган.