Божхона хизмати: «Манас» аэропортидан Покистондан ноқонуний олиб келинган самолёт топилди

234

«Манас» халқаро аэропортидаy Покистондан ноқонуний олиб келинган самолёт икки йил давомида яшириб келинган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кщра, Ил-76 самолёти 2020 йилнинг 14 декабрида Рахимярхан (Покистон) шаҳридан Бишкекка олиб келинган. Божхона самолёт қайси компанияга тегишли эканлигини ошкор қилгани йўқ.

«Бу самолёт бўйича божхона операциялари ва божхона тартиб-қоидаларига мувофиқ жойлаштирилмаган. Натижада давлатга 10 млн 637 минг 983 сом миқдорида зарар етказилган», — деб таъкидлашди муассасадан.

Вазирликдан ушбу факт Давлат божхона хизматига қайд этилиб, иш Транспорт прокуратурасига ўтказилиб берилгани таъкидланди.