Чегарадан қўшимча кучларни ва техникаларни аввалги ўрнига чиқариб кетишга келишилди

12-апрель куни Қирғизистон ва Тожикистоннинг вакиллари ўртасидаги можаро чиққунга қадар ўтган учрашуви.

МХДҚнинг Чегара хизматининг Баткен вилояти бўйича бошқармасининг етакчиси Қиялбек Тўлўнбаев билан Тожикистоннинг МХДҚнинг Сўғди вилоятининг бошчиси Хикматулло Пираковнинг учрашуви ўтмоқда.

Тоонлар Лайлак туманининг Қирғиз-Встреч ҳудудида сўзлашув ўтказмоқда. Натижада низо чиққан ҳудуддан қўшимча жалб қилинган кучлар ва воситаларни аввалги жойлашган ўрнига чиқариб кетишга келишишди.

Маълумотга кўра, келишувга эришилгандан кейинроқ томонлар отишма юз берган ҳудуддан кучларни ва техникаларни чиқара бошлаган.

Қирғиз-тожик чегарасида соат 24:00га келиб вазият кескинлик элементлари билан нисбатан барқарор деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда икки давлатнинг чегара делегациялари Тожикистоннинг «Овчи-Қалача — автойўл» ўтказиш пунктида сўзлашувларни давом эттиришмоқда.

Бундан ташқари Лайлак туманида Баткен вилоят ИИБининг етакчиси Мурат Боронов Сўғди вилоят ИИБнинг етакчиси Абдулло Навджуанов билан чегарада учрашди. Ҳозирда милиция ходимлари мазкур ҳудудларда назоратларни уюштириб, жамоат хавфсизлигини таъминламоқда.

Сурат: Баткен вилоят ИИБ

Чегарадаги жанжал

Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига қарашли Чегара хизмати 12-апрелда кечка яқин Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берагнини маълум қилган.

Биринчи жанжал туманнинг Селкана ҳудудида чиққан. У ерда тожик аскарлари Қирғизистоннинг чегарасига 20 метр кириб келиб, қирғиз аскарларига ўқ отган.

Икки давлатнинг чегара вакиллари сўзлашув ўтказиб, отишма тўхтатилган. Бу вақтда қирғиз тарафдан ҳеч ким ярадор бўлмаган, тожик томондан эса бир аскар ўқдан яралангани маълум қилинган.

Аммо Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара вакиллари сўзлашув олиб бораётганда низо юз берган ерга қўшимча куч қатори келган Тожикистоннинг чегарачилари қирғиз ҳарбийларига ўқ отишган.

Иккинчи отишма 30 дақиқага чўзилган. Унинг оқибатида бир қирғиз аскари ярадор бўлган. Чегара хизмати шундан кейин тожик томон Лайлак туманининг Дўстлик қишлоғига миномёт билан ота бошлагани таъкидланган.

Шунингдек тожик томонни маҳаллий аҳолини отишни тўхтатишга ва вазиятни оғирлаштирмасликка чақирган.

Муассасанинг матбуот хизмати тахминан соат 22:15 да Тожикистоннинг чегарачилари Дўстлик қишлоғини миномёт билан отишни тўхтатганини хабар қилди.

Жароҳат олган чегарачининг аҳволи «оғир» деб таърифланди. У Лайлак туманининг ҳудудий касалхонасига етказилган. Ҳарбийга операция қилиниши кутилмоқда.

Кейинчалик Чегара хизмати соат 22:50дан бошлаб 23:16га қадар Баткен туманининг Радар-1 ҳудудида тожик аскарлари қирғиз чегарачиларига вақти-вақти билан отганини билдирди. Шунингдек воқеа бўлган ерга Тожикистон қўшимча кучларни ва техникаларни жалб қилаётгани кузатилган.

Чегарадаги вазият бўйича Лайлак туманининг Жани-Жер қишлоқ ҳукуматининг турғунлари эвакуацияланмоқда.