Баткен вилоятининг етакчиси: Ҳозирда чегарадаги вазият бизнинг назоратда турибди

384

Президентнинг Баткен вилоятидаги вакили Абдикарим Алимбаев қирғиз-тожик чегарасидаги вазият «бизнинг назоратда турибди» деп билдирди. Унинг айтишича, икки томонлама сўзлашувлардан кейин отишма тўлиғи билан тўхтатилган.

«Түн бўлишига қарамай Лайлак туманининг Жанги-Жер [қишлоқ ҳукуматига] чиқяпман. Бориб чегарачилар ва маҳаллий ҳукумат билан учрашиб, ўша ерда нимадан [низо] чиқди, шу билан бирга қандай ишларни олиб боришимиз керак [гаплашамиз]. Халққа тинчликни сақлаш бўйича иш олиб борамиз», — деди вилоят раҳбари.

Шунингдек у Жани-Жер қишлоқ ҳукуматининг турғунлари эвакуация қилинаётганини айтди. Бундан ташқари Алимбаев қайтадан отишмага йўл бермаслик учун тегишли ишлар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Чегарадаги жанжал

Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига қарашли Чегара хизмати 12-апрелда кечка яқин Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берагнини маълум қилган.

Биринчи жанжал туманнинг Селкана ҳудудида чиққан. У ерда тожик аскарлари Қирғизистоннинг чегарасига 20 метр кириб келиб, қирғиз аскарларига ўқ отган.

Икки давлатнинг чегара вакиллари сўзлашув ўтказиб, отишма тўхтатилган. Бу вақтда қирғиз тарафдан ҳеч ким ярадор бўлмаган, тожик томондан эса бир аскар ўқдан яралангани маълум қилинган.

Аммо Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара вакиллари сўзлашув олиб бораётганда низо юз берган ерга қўшимча куч қатори келган Тожикистоннинг чегарачилари қирғиз ҳарбийларига ўқ отишган.

Иккинчи отишма 30 дақиқага чўзилган. Унинг оқибатида бир қирғиз аскари ярадор бўлган. Чегара хизмати шундан кейин тожик томон Лайлак туманининг Дўстлик қишлоғига миномёт билан ота бошлагани таъкидланган.

Шунингдек тожик томонни маҳаллий аҳолини отишни тўхтатишга ва вазиятни оғирлаштирмасликка чақирган.

Муассасанинг матбуот хизмати тахминан соат 22:15 да Тожикистоннинг чегарачилари Дўстлик қишлоғини миномёт билан отишни тўхтатганини хабар қилди.

Жароҳат олган чегарачининг аҳволи «оғир» деб таърифланди. У Лайлак туманининг ҳудудий касалхонасига етказилган. Ҳарбийга операция қилиниши кутилмоқда.

Кейинчалик Чегара хизмати соат 22:50дан бошлаб 23:16га қадар Баткен туманининг Радар-1 ҳудудида тожик аскарлари қирғиз чегарачиларига вақти-вақти билан отганини билдирди. Шунингдек воқеа бўлган ерга Тожикистон қўшимча кучларни ва маблағларни жалб қилаётгани кузатилган.