Қирғизистонликлар Москвага 2023-йилгача поезд билан бора олмайди

332

Қирғизистонликлар 2023-йилгача Москвага поезд билан боролмайди. Бу ҳақда парламентнинг транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш бўйича қўмита йиғинида «Қирғиз темир йўли» ишхонасининг бош директори Азамат Сакиев билдирди.

У Қирғизистон бўйича ички рейслар тўхтамаганини, Россия шаҳарларига эса Москвадан ташқари халқаро йўловчи ташувчилар апрелнинг охирида майнинг бошида бошланишини айтди.

«Халқаро рейслар бўйича биз Қозоғистондаги ва Россиядаги ҳамкасблари билан мунтазам равишда музокараларни олиб боряпмиз. Апрелнинг ярмида ёки майнинг бошида [Россияга ва Қозоғистонга] йўловчи рейслари очилади. Москвага 2023-йилгача йўловчи ташиб бўлмайди. Москва темир йўлларини янгиламоқда: рельс ва шпалларини алмаштириб», — деди Сакиев.

Унинг қўшимча қилишича, Самара, Қозон ва Новосибирск йўловчи ташишга рухсат берган.

Қозоғистон ва Россияга йўловчи ташиш

Қозоғистон 21-февралдан бошлаб Қирғизистондан Россияга темир йўл орқали йўловчи ташиган поездлар учун ўз ҳудудидаги чегарасини очган. Минкабдан Қирғизистондан чиққан поездлар Россияга Қозоғистон ҳудуди орқали ўта олишини билдиришган.

Темир йўл рейсини қайтадан тиклаш қарори Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳнинг 15-16-февралда ўтган биринчи йиғинда қабул қилган. Бироқ минкабдан йўловчи ташиш Россиянинг розилигидан кейин тикланишини, шу сабаб Транспорт вазирлиги Россия билан сўзлашувларни олиб бораётганини таъкидлашган.

Россия билан темир йўл қатнови 2020-йили коронавирус пандемияси сабаб ёпилган. Давлатлар йўловчи ташувчи рейсларини қайтадан тиклашга тайёрлигини бир неча марта айтишган, бироқ Қозоғистоннинг чегараси ёпиқлиги учун буни амалга оширишни имкони бўлмаган.