Баткен ва Лайлак туманининг чегарага яқин қишлоқларининг турғунлари эвакуацияланди

316

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма сабабли Баткен вилояти бўйича 14 қишлоқдан жами 644 нафар турғун вақтинча жойлаштирув пунктларига эвакуацияланди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 53 эркак, 246 аёл, 345 нафар ёш болалар вақтинча пунктларига жойлаштирилган. Унинг ичидан 50 турғун ўз уйларига қайтишди.

Ҳозирда ФҲВ тарафидан вилоят ҳудудида 1700 ўринга мослаштирилган 13 вақтинча жойлаштириш пунктлари тайёрланди.

Бундан ташқари, Баткен тумани бўйича Ақтатир қишлоқ ҳудудига қарашли Орто-Боз қишлоғининг турғунлари  Ақтатир қишлоғига жойлаштирилса, Оқсой ва Самаркандек қишлоғининг турғунлари Баткен шаҳрига ва Рават қишлоғига вақтинча кўчирилди.

Лайлак туманининг Жани-Жер ҳудудига қарашли Дўстлик, Арка, Борбордук, Ёшлик, Мақсад қишлоқларининг турғунлари Маргун ва Бешкент қишлоғига жойлаштирилди.

Интернационал, Қулунду, Раззаков, Ак-Ариқ, Булоқбоши қишлоқларининг турғунлари эса Раззақов шаҳрига, Эски-Очу қишлоғининг турғунлари Лайли қишлоғидаги вақтинча пунктларга эвакуацияланди.

Чегарадаги жанжал

Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига қарашли Чегара хизмати 12-апрелда кечка яқин Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасида отишма юз берагнини маълум қилган.

Биринчи жанжал туманнинг Селкана ҳудудида чиққан. У ерда тожик аскарлари Қирғизистоннинг чегарасига 20 метр кириб келиб, қирғиз аскарларига ўқ отган.

Икки давлатнинг чегара вакиллари сўзлашув ўтказиб, отишма тўхтатилган. Бу вақтда қирғиз тарафдан ҳеч ким ярадор бўлмаган, тожик томондан эса бир аскар ўқдан яралангани маълум қилинган.

Аммо Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара вакиллари сўзлашув олиб бораётганда низо юз берган ерга қўшимча куч қатори келган Тожикистоннинг чегарачилари қирғиз ҳарбийларига ўқ отишган.

Иккинчи отишма 30 дақиқага чўзилган. Унинг оқибатида бир қирғиз аскари ярадор бўлган. Чегара хизмати шундан кейин тожик томон Лайлак туманининг Дўстлик қишлоғига миномёт билан ота бошлагани таъкидланган.

Шунингдек тожик томонни маҳаллий аҳолини отишни тўхтатишга ва вазиятни оғирлаштирмасликка чақирган.

Муассасанинг матбуот хизмати тахминан соат 22:15 да Тожикистоннинг чегарачилари Дўстлик қишлоғини миномёт билан отишни тўхтатганини хабар қилди.

Жароҳат олган чегарачининг аҳволи «оғир» деб таърифланди. У Лайлак туманининг ҳудудий касалхонасига етказилган. Ҳарбийга операция қилиниши кутилмоқда.

Кейинчалик Чегара хизмати соат 22:50дан бошлаб 23:16га қадар Баткен туманининг Радар-1 ҳудудида тожик аскарлари қирғиз чегарачиларига вақти-вақти билан отганини билдирган.

Жароҳат олган чегарачига жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, аҳволи «ўртача» деб таърифланмоқда. Маҳаллий турғунга эса тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига чиқарилган.