Баткен туман ички ишлар бошқармасининг вақтинча сақлаш жойида гумондор сифатида сақланаётган блогер Батмакан Жолдубаева ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилди.
Милиция билдиришича, у чап қўлининг билагини тиғли нарса билан кесган. Тез ёрдам хизмати гумонланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб вилоят касалхонасига етказган.
«Батмакан Жолдубаеванинг аҳволи барқарорлашгани сабаб яна вақтинча сақлаш жойига киритилди», — деб маълум қилди Баткен ВИИБнинг матбуот хизмати.
Жолдубаеванинг адвокати Назгул Суйунбаева гумондор туман вақтинча сақлаш жойининг бошчиси унга «босим ўтказгани учун» билагини кесганини айтди.
«Бир кун олдин мен Баткен вилоят судига қатнашдим. Унда Жолдубаеванинг эҳтиёт чораси қаралган. Суд уни қамоқда қолдиришга қарор қилган. Айбланувчи вақтинча сақлаш жойининг бошчиси ва бошқа ходимлари томонидан таҳдидлар босим бўлганини айтди. Кейин биз вақтинча сақлаш жойининг бошчиси билан учрашганмиз, мен кетгандан кейин унга босим ўтказибди», — деди адвокат.
Бундан ташқари, Суйунбаева блогер рўза тутаётганини айтиб, қариндошлари унга озиқ-овқат беролмаётганини қўшимча қилди.
Журналистнинг ўлими ва блогерни қўлга олиниши
«Акипресс» нашрининг журналисти Арзигул Галимбетованинг соғлиги ёмонлашиб, Баткен вилоят бирлашган марказий бирлашган касалхонасининг неврология бўлимига мурожаат қилган. Бироқ шифокорларнинг ёрдамига қарамай, журналист ўша тунда юраги тўхтаб, вафот этган.
Галимбетованинг ўлимига боғлиқ қўлга олинган «Батма-Бат» Youtube-каналининг муаллифи Батмакан Жолболдуева 28-мартда қўлга олинган. Боткен ВИИБнинг маълумотига кўра, 25-мартда марҳум журналист Галимбетова «менинг обрўйимга путур етказиб, ёмон сўзлар билан қораламоқда» деб, Жолболдуеванинг устидан ариза ёзган.
Шу асосида «Эҳтиётсизликдан ўлимга олиб келиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Жолдубаева 26-апрелгача қамоққа олинган.