Тимур Файзиев энди «Осмон шаҳри» («Город Асман») лойиҳасини бошқармайди. Маълумотни «Клооп»га Файзиевнинг ёрдамчиси маълум қилди.
Дирекцияга бошчи бўлиб «Осмон экологик тоза шаҳар қуриш» лойиҳаси муаллифларидан бири Руслан Акматалиев келди.
Тадбиркор, Elite House қурилиш компаниясининг асосчиси Тимур Файзиев Иссиқкўлга «Осмон экологик тоза шаҳарни» қуриш бўйича давлат дирекциясининг бош директори бўлиб 2022-йилнинг январида тайинланган.
Файзиев лойиҳани бошқаришини ўтган йилнинг 31-декабрида Инстаграм саҳифасида ёзган. Файзиев унда «президент ва минкаб раисининг» раҳбарлиги остида ишлашини, унга тўлиқ бажариш функцияси юкланганини айтган.
2021-йилнинг май ойида Файзиевга Бишкек ҳудудида ерларни ноқонуний олишда коррупцияга аралашган ва ноқонуний қурилиш олиб борган деган гумон билан қидирув эълон қилинган.
Бироқ 7-июлда Бишкекнинг Биринчи май туман суди бизнесменни ҳеч қаерга кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида бўшатгани маълум бўлган.
Файзиевни тайинлашига бўлган эътирозлар
“Осмон” экологик тоза шаҳарни қуриш» лойиҳасининг муаллифларидан бири Руслан Акматалиев «Озодлик» радиосига интервью бериб,Тимур Файзиев етакчи бўлиб тайинланганини танқид қилган.
Акматалиев нима учун «лойиҳага умуман алоқаси йўқ одам» етакчи бўлиб тайинланганини тушунмаётганини айтган. «Икки-уч кунда [президент] Садир Нургожоевич билан гаплашаман. Бари [Тимур] Файзиев фирибгарликда гумонланганини ёзишмоқда. Инвестор келаётганда ким билан ҳамкорлик қилаётганини текширади. Товламачи дейилган одам билан қандай ишлайди?» — деб савол берган лойиҳа муаллифи.
Акматалиев жамоасининг меҳнатини бошқа одамлар фойдаланади деб ҳам хавотир. У фракция инвестори ўша вақтда давлат дирекцияси йўқ бўлгани сабаб хусусий томон билан шартнома имзолаганини ҳам қўшимча қилган.
«Францияда экологик шаҳар қуриш бўйича мутахассис бор экан. У лойиҳани чизиб, уни президентга кўрсатмоқчи. Биз Қирғизистонга келсак четлатишди. "Осмонга"га вақтимиз, маблағимиз кўп кетди. Бизнинг меҳнатимизни шундай еб қўйишадими?» — деб қўшимча қилган Акматалиев.
Осмон шаҳрининг лойиҳаси
«Осмон — келажакдаги экологик тоза шаҳар» деб аталган синов лойиҳасини ҳукумат халқ эътиборига 2020-йилнинг июлида олиб чиққан. Шаҳар Иссиқкўлнинг четидаги — Тору-Айгир қишлоғининг юқори ва Балиқчидан 15 км узоқликка қурилиши айтилган.
Лойиҳа муаллифлари «4 минг гектар майдонни эгаллаган концептуал янги шаҳар қурилишига шаҳарни таъмирдан ўтказишга кетган маблағдан оз маблағ сарфланади» деб ҳисоблашган. Юқоридан шаҳарнинг кўрини қўмизга ўхшаши керак.
Муаллифларнинг ғоясига кўра, шаҳарнинг ишлаб чиқариш инфраструктураси «Ақлли шаҳар» классида юқори технологик томондан ишлаб чиқаришларга асосланиб, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш билан амалга оширилади.
«Асманда» транспортнинг экологик тоза турлари фойдаланилади. Бундан ташқари, шаҳарда яшил иқтисод принциплари сақланади. Ҳукумат лойиҳа Бишкекни бўшатиб, ўлкада туризмни ривожланишига шароит яратишини айтган.
Муаллифлар фикрича, шаҳар 500 минг доимий яшовчига мослашади, бутун эко-шаҳарнинг ўзи 7-10-йил муддатда қурилади. Иқтисод вазирлиги шаҳар қурилишини 20 млрд долларга баҳолаган.