Депутат Боронбаев қасамёд қилди. У Матраимовнинг коррупция бўйича ишининг фигуранти

Жогорку Кенешнинг 13-апрелдаги йиғинида янги депутат Абдибахаб Боронбаев қасамёд қилди.

У Бакит Торобаевнинг ўрнига мандат олиб, «Ата-Журт Қирғизистон» фракциясидан депутат бўлди. Бакит Торобаев эса вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Боронбаев — Жанубий-ғарб божхонасининг собиқ раҳбари ва муассасадаги коррупция ишининг фигуранти. Бу иш бўйича божхона раисининг собиқ ўринбосарлари Райимбек Матраимов ва Нурлан Ражабалиев ҳам ўтган.

Чапдан ўнгга: Райимбек Матраимов, Нурлан Ражабалиев ва Абдибахаб Боронбаев

Боронбаев билан Ражабалиев 2021-йили коррупция бўйича айбдор деб топилиб, давлатга келтирилган зарар ўрнига 12 млн сом ва 8 млн сом тўлаган. Улар 260 минг жаримага тортилган. Ҳозирда иккиси ҳам парламентнинг VII чақирилишининг депутати.

МСКдан «Азаттык»қа Боронбаевнинг судлангани бекор қилинганини билдиришган.

Парламентга Матраимов билан алоқадор бошқа одамлар ҳам келган — масалан унинг акаси Искендер Матраимов, тарафдори Шайлообек Атазов. Яқинда Искендер Матраимовлар МДҲнинг парламентлар аро ассамблеясининг (ПАА) Контрол-бюджет комиссияси бошчиси бўлиб тайинланган.

Райимбек Матраимовнинг укаларидан бери — Ўш вилоятининг Қорасув туманини собиқ ҳокими Тилек Матраимов 2022-йилнинг 3-мартида «Ошгаз» давлат ишхонаси етакичисининг ўринбрсари бўлиб тайинланган.

Матраимовнинг иши

Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015-2017-йиллар давомида — қирғиз божхонаси раисининг ўринбосари бўлган. Бироқ у божхона тизимида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган.

Абдукадирнинг оилавий клани Хитойдан Қирғизистонга, кейин Марказий Осиё давлатларига ноқонуний юк ташиган вақтда Матраимов бу схема бузилмай ишлашига ёрдам бериб, эвазига оиласининг ҳайрия фонди ҳисобига «ёрдам» олиб турган.

Хабибула Абдикадир Сооронбай Жээнбековнинг иннагурациясида

Абдукадирнинг клани Қирғизистондан камида 700 млн АҚШ доллари чиқариб кетган — бу журналистлар исботлаган сумма.

Матраимов 2017-йилнинг охирида ишдан бўшатилгандан кейин божхона бизнесида қолган — бу сафар у Қирғизистондаги уч муҳим божхона терминалини назоратга олган. Таниш-билиш ва алоқалари орқали юкнинг бари шу терминаллар орқали ўтишини қўлга олган.

Матраимов билан Абдукадирнинг схемалари «Азаттык», «Клооп», OCCRP ва Bellingcat’нинг биргаликдаги суриштирувлари натижасида жамоатчиликка маълум бўлган.