Путин уруш ҳақида, Бучада аёлларни зўрлаш, асирларни алмашиш таклифи

326

Украинада рус ҳарбийларини 24-февралда бошлаган кенг кўламли ҳужуми давом этмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский «Оппозиционная платформа — За жизнь» партиясининг бошчиси Виктор Медведчук қўлга тушганини билдирди. Маълумот манбалари уни ўлкадаги энг таъсирли россияпараст сиёсатчи деб аташади, Медведчук «Путиннинг яқини» сифатида ҳам маълум.

Кейин украин лидери ҳукуматга Медведчукни асир олинган украин ҳарбийларига алмашишни таклиф қилди. Бу ҳақда Зеленский ўз мурожаатида айтди.

«Агар Медведчук ҳарбий формасини танлаган бўлса, унда у уруш вақтидаги қоидаларга дуч келади. Россия Федерациясига болангизни олиб, ўрнига рус тутқунидаги қиз-йигитларимизни ўтказиб беринглар деб таклиф қиламан. Шу сабаб бизнинг ҳуқуқ органлари ва ҳарбийлар шу имкониятларни ҳам қараштириши керак», — деди у.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков қўлга олинган Медведчукнинг суратини рост-ёлғонлигини тасдиқлай олмаслигини айтди.

«Медведчукни суратини кўрдим. Бу қай даражада ҳақиқатга тўғри келади айтолмайман. Рост-ёлғонлигини билмай бирор нарса айтиш нотўғри», — деди Песков.

Медведчук Украинада таббий ресурсларини ўғирлаш ҳаракати, Россиянинг махсус хизматларига давлат сирини очишда гумонланмоқда. У 2021-йили уй қамоғига чиқарилган, бироқ «Интерфакс» нашрининг маълумотига кўра, уруш бошлангандан қамоқдан қочиб кетган.

Бучадаги зўрлаш

Украинанинг ҳақиқатчиси Людмила Денисова BBC’га интервью бериб, Буча шаҳри рус ҳарбийларининг назоратида бўлганда 14 ёшдан 24 ёшгача 25 қиз ва аёл зўравонликка учраганини айтиб берди.

Денисованинг айтишича, аёллар билан қизларни Бучадаги уйларнинг бирини ер тўласида 25 кун сақлашган. Бундан ташқари, унинг маълумотига кўра, зўравонликдан жабрланганларнинг тўққизи ҳомиладор бўлиб қолган. Уларнинг орасида 14 ёшли қиз ҳам бор.

Денисова воқеа масштабини баҳолаш қийинлигини, сабаби зўравонликка учраганларнинг бари бу ҳақда айтиб беришга тайёр эмаслигини қўшимча қилди.

Бунгача рус ҳарбийлари Бучадан кетгандан сўнг 360 одамнинг жасади топилган, уларнинг орасидан 250 киши ўқдан ёки сачраган синиқлардан яраланган бўлган. Кейин шаҳарга Зеленский келиб, воқеани ҳарбий жиноят деб атган.

Россия эса Буча шаҳрида ҳарбийлар тинч аҳолини ўлдирганини инкор қилмоқда.

Путин уруш ҳақида

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши урушга изоҳ бериб, Россияга «бошқа имкон қолдиришмади» деб билдирди. Бу ҳақда у 12-апрелдаги матбуот анжуманида айтди.

«Украинада бўлаётган воқеа — трагедия эканига шубҳа йўқ, бироқ Александр [Лукашенко] тўғри айтди: бошқа иложимиз қолмади. Шунчаки бошқа иложимиз қолмади, муаммо вақтида, қачон бошланишида эди», — деди Путин.

У «[Украинадаги] махсус ҳарбий операция (рус ҳукумати Украинадаги урушни шундай атамоқда) режа бўйича бораётганини» ҳам қўшимча қилди.

Матбуот анжуманида Беларус президенти Александр Лукашенко Путинни қўллаб, Россия ҳаракат қилмаганда унинг ҳудудига аёвсиз зарба берилиши мумкинлигини айтди.