Президент Садир Жапаров 4-апрелдаги мурожаатида «Қумтўр олтин кони тўлиқ Қирғизистонга қайтарилганини» маълум қилди. Бу Қирғизистон Канаданинг «Центерра Голд Инк» компанияси билан «ажрашганини» англатади.
«Клооп» президентнинг мурожаатидаги муҳим қисмларига тўхталди. Томонлар қандай келишганини айтиб берамиз.
Жапаровнинг билдируви
Қирғизистон нимага эга бўлади?
Президентнинг айтишича, энди «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг 100% акцияси Қирғизистонга тегишли — «Центерра»нинг филиал ишхоналари Қирғизистонга қарашли.
Канада компанияси ўтган йилнинг уч квартали учун дивидендларни ҳам тўлаб беради — тахминан 11 млн доллар. Бундан ташқари, «Центерра» Қирғизистонга 50 млн доллар миқдорида бир марталик тўловни ҳам тўлаб беради. Шунингдек, қирғиз томон бунга Лондон банкларидан бирида сақланаётган «Қумтўр»нинг рекультивация фондидан 53 млн доллар олади.
Бундан ташқари, канадалик компания Қирғизистонга қарши кўтарган барча суд жараёнларини тўхтатади: АҚШда, Швецияда ва Канадада.
Centerra нимага эга бўлади?
Жапаровнинг айтишича, «Центерра»нинг 26,1% акциясига эгалик қилган «Қирғизолтин» давлат компанияси бундан бош тортади. 4-апрелга кўра бу акциялар пакетининн баҳоси 778 млн доллардан ортиқ бўлган.
Қирғиз томон ҳам Центеррага қарши қўзғалган барча суд ва бошқа ишларни, даъволарни тўхтатади.
«Центерра» билдируви
Канада компаниясидан Садир Жапаровнинг билдируви ва у айтган келишувларни тасдиқлашдти. Компаниянинг 4-апрелдаги билдирувида томонлар ўртасидаги тинчлик келишувининг бошқа сабаблари ҳам кўрсатилган.
Масалан, Қирғизистон Қумтўр кони ва унинг рекультивацияси учун «тўлиқ жавобгарликни» ўзига олган.
«Қумтўр» лойиҳаси билан «Центерра» ўртасида тузилган барча келишувлар кучини йўқотади.
Канада компаниясининг директорлар кенгашидан «Қирғизолтин»нинг икки вакили чиқади. Қирғизистон давлат компанияси орқали «Центерра»нинг 26,1% акциясига эгалик қилган ва канадалик компаниянинг директорлар кенгашида «Қирғизолтин»нинг уч вакили бор эди.
«Қумтўр» бўйича режалар
Жапаров мурожаатда эришилган шартнома шартлари «ҳозирги кескин вазиятда ва Қирғизистондаги ҳолатни ҳисобга олиб оптимал ва миллий манфаат учун ҳал қилинди» деб ишонтира олишини айтди.
«Суд жараёнлари ва халқаро арбитраж узоқ йил чўзилишини биласизлар. Бундан ҳам яхши шартларга эришиш учун — биз камида яна 5 йил ватқимизни, ўн миллионлаган доллар пулимизни йўқотамиз ёки 7-8 йилга чўзиларди. Бизнинг фойдамизга бундан ҳам яхши қарорлар қабул қилинишига кафолат йўқ. Бироқ биз бу орада кўп нарса йўқотиб, вақтдан ютқазардик», — деб тушунтирди президент.
Президент тинчлик шартномасининг шартлари бўйича сўзлашувлар «жуда оғир бўлганини», бироқ шунга қарамай «Қирғизистон бошидан давлатнинг, миллатнинг манфаати учун қатъий туриб, позициясини ҳимоя қилганини» қўшимча қилди.
«Бошида бизни халқаро жамоатчиликка “ёввойи, босқинчи” сифатида кўрсатишга ҳаракатлар бўлди. Кейин бизда жуда қатъий талаблар қўйишти. Биз ҳаммасига чидадик, қатъий турдик. Охирида бошида сўзлашаётган позицияларни туб-томиригача ўзгартиришга эришдик. Ўлкамиз учун бугунги вазиятга мос, максимал турда фойдали натижаларга эриша олдик деб яна бир марта ишонч билан айта оламиз», — деб ишонтирди президент.
«Қумтўр»дан тушган фойда
Президентнинг айтишича, агар олдин Қирғизистон «Центерра»дан символикали ҳажмда дивидендларни олган бўлса, кон Қирғизистоннинг ташқи бошқарувига ўтгандан бери 323 млн доллар олди.
«Бу йил 500 млн долларгача оламиз деяпмиз. Қумтўр кони бугунги кунда ўрта ҳисоб билан 3 млрд долларга баҳоланмоқда. Мутахассисларнинг ҳисобига таянсак, яқин 10 йилда Қумтўрдан камида 5 млрд долл даромад олишга эришамиз, аниқроғи 160дан бошлаб 200 тоннагача олтин қазилади. Бу бюджетга катта фойда, қўллов», — деб билдирди Жапаров «бу тасдиқланган ҳисоблар эканини» ва у ерда «яна бошқа имкониятлар борлигини» қўшимча қилди.
«Айтмоқчи бўлганим, “Қумтўр”ни катта потенциали бор ва халқимизга яна узоқ йилар давомида хизмат қилади», — деб такрорлади президент сўзини.
«Қумтўр»дан тушган пул қаерга сарфланади?
Президентнинг айтишича, «Қумтўр»нинг пуллари Қирғизистонга давлат қарзини ўз вақтида тўлашга имкон беради. Яқин бир неча йилда ўлканинг давлат қарзига боғлиқ катта пулларни тўлаг вақти келади, бу 2021-йилнинг охирида 5 млрд 147 млн доллардан ошган.
Шунингдек, президент «Центерра» билан келишишга эришишни «кечиктирмасликка» дунёдаги иқтисодий ҳолат ва озиқ-овқат нархини қимматлаши ҳам замон талаби бўлганини тушунтирди.
«Чўзилиб кетса, йирик инвестлойиҳалардан қуруқ қолардик, арбитраж суд жараёнлари битмагунча инвесторларнинг ишончи сустлашиб, республикага сиртдан маблағ киритиш қийин бўларди, ўлкага пул ҳам, товар ҳам келмай қоладиган хавфга келардик. Давлат раҳбари сифатида мен мен қатъий ва шошилинч қадамлардан бош тортмайман. Халқгга жавобгарликни бўйнимга олганимдан кейин чўзишга йўл қўйолмайман», — деди президент.
«Бугун — бизнинг умумий ғалабамиз!» — деб сўзини якунлади давлат раҳбари.
Қирғизистон бошқарувидаги «Қумтўр»
Centerra Gold ўзининг «филиал» компанияси «Қумтўр Голд Компани» орқали марказий Осиёдаги йирик кон деб ҳисобланган Қумтўрни ишлатиб келган. Қирғизистон Centerra Gold акциясининг 26%га эгалик қилган ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланган.
17-майда қирғиз ҳукумати «Қумтўр» ташқи бошқарув киритиб, Тенгиз Болтурукни бошчи қилиб тайинлаган. Унгача Бишкекнинг Октябрь туман суди «Центерра»ни Лисий ва Давидов музлигага қолдиқларни ноқонуний тўккани учун давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйган. Кейин Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссия «Центерра»дан экологик зарар учун аввалги суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилган.
Канадалик компания қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширув таклиф қилган эди.