ИИВ: Баткенда 30 кг гиёҳванд модда сотишга урунган милиция ходимлари қўлга олинди

326

Баткен вилоятида 4-апрелга ўтар кечаси катта миқдорда гиёҳванд модда сотишни кўзлаган уч милиция ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди. Вазирликдан гиёҳванд моддалар Баткенга Тожикистондан ноқонуний йўл билан олиб келинганини билдиришди.

ИИМдан билдиришларича, 3-апрель куни Гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматига Ўш ва Баткен вилоятининг турғунлари Кадамжай тумани ҳудудида гиёҳванд модда ўтказиш учун харидор излаётгани ҳақида маълумот тушган. Бу маълумот бўйича Баткен ВИИБи «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган.

4-апрелга ўтар кечаси куч органлари Ўшнинг 34 ёшдаги «А.А.» исмли турғуни бошқарган Lexus-330 русумидаги машинани тўхтатишган. Унинг ичида «К.Б.», ва «И.Д.» исмли милиционерлар бўлган.

«Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида автомашина зудлик билан тинтув қилиниб, натижада машина юкхонасининг ғилдирак қўйилувчи қисмидан умумий 30 дона сариқ полиэтилен халтага ўралиб скотч билан маҳкамланган моддалар топилган. Топилган модданинг оғирлиги 30 килограмм 460 грамм бўлган», — деб билдиришди ИИВдан.

24.kg нашри шахсий манбаларига таяниб, қўлга олинганларнинг бири гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматининг Ўш вилояти бўйича етакчиси эканини ёзди.

Ҳозирда гумондорлар сўроқ қилиниб, топилган моддалар суд-кимёвий экспертизага берилди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Вазирликдан ҳозирда ИИВ тизимида «коррупционерларга, лавозим ваколатларини сотганларга, ноқонуний ҳаракат қилганларга қарши аёвсиз кураш бораётганини» таъкидлашди.

«Вазирликнинг бошчилари коррупцияга бўлган муносабати ҳеч қачон ўзгармайди — қонунбузарлар қонун доирасида жавобгарликка тортилади. Бу ИИВнинг принципиал позицияси», — дейилади ИИВнинг билдирувида.

Бунгача МХДҚ ва ИИВнинг ички текширув хизмати Ўш шаҳрида гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришда гумон қилиб, икки милиционерни қўлга олган. Гумондорлар уюшган жиноятчилик билан курашиш бўлими бошчиси, милиция подполковниги «А.У.К.» ва патрул хизматининг кичик инспектори «А.Т.уулу» экани маълум қилинган.

Муаллиф: Бактигул Нарматова