Бишкекда украиналикларга гуманитар ёрдам тўплана бошлади

321

Бишкекда украиналикларга гуманитар ёрдам йиғила бошлади. Бу ҳақда «Помогать легко» жамоат фондининг асосчиси Динара Аляева Фейсбук саҳифасида маълум қилди.

У украиналикларга ухлаш учун қоплар, карематлар (кичик гиламчалар), иссиқ тўшак ва узоқ муддат сақланувчи озиқ-овқат кераклигини таъкидлади.

«Қўл қовуштириб ўтиргани сабр қолмади. Уруш қандай бўлмасин, албатта одамларнинг ҳаётига зомин бўлади. ҳозир Украинада бўлаётган воқеаларни ўқиб, кўриш — мумкин бўлмай қолди. [...] Келинглар гуманитар ёрдам йиғиб, бизнинг эрксиз ҳукуматга (минкабга) одам бўлиш қандай эканини кўрсатамиз!» — деб ёзди Аляева.

Омонатни Ёш Гвардия 71а манзилидаги Биринчи болалар хосписи биносига олиб келса бўлади. саволлар бўйича 0556400400 рақамига мурожаат қилиш керак.

Бундан ташқари, Аляева хосписнинг ҳамширалари ишлари сабаб гуманитар ёрдамларни қабул қилолмаслигини, шу сабаб уларни безовта қилмасликни сўради.

Россияни Украинага кенг кўламли ҳужуми тўхтамади. У 24-февралда бошланган.

БМТнинг охирги маълумотига кўра, 2-апрелгача Украинада камида 1417 тинч аҳоли ҳалок бўлган, уларнинг орасида 121и болалар, 2038 киши яраланган. Ташкилот йўқотишлар бундан ҳам кўп деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Канишай Балкибекова