МХДҚ одам ўғирлаш ва пул талаб қилиш гумони билан уюшган жиноий гуруҳнинг уч аъзосини қўлга олди

436
Гумондорлар. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати 4-апрелда уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) аъзолари одам ўғирлаб, кейин пул талаб қилишда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, махсус хизматга «О.Ю.» исмли фуқаро мурожаат қилиб, укасини уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари ўғирлаб кетиб, ижарага олинган уйда ушлаб турганини маълум қилган. Дастлабки маълумотлар бўйича улар «Дев Чингиз» лақаби билан танилган криминал Чингиз Жумагулов гуруҳининг аъзолари экани айтилган.

МХДҚ «одам ўғирлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, 2-апрелда уч киши қўлга олинган. Улар МХДҚнинг тергов қамоғига киритилди.

«Дев Чингиз» ким?

Чингиз Жумагулов «қонундаги ўғри» Камчи Колбаевнинг (Асанбек) уюшган жиноий гуруҳини «фаол аъзоси» экани айтилади. Бироқ Жумагулов Колбаев билан алоқаси борлигини инкор қилган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 2017-йили Жумагуловни «одам ўлдиришга ҳаракат қилиш», «ҳукумат вакилига қарши куч ишлатиш» ва «бебошлик» моддалари билан 18 йилга озодликдан маҳрум қилган. Суд уни 2016-йилнинг апрель ойидаги Бишкекдаги Чуй проспекти билан Курманжан Датка кўчаларининг кесилишидаги отишувга алоқадор деб топган. 2018-йилнинг бошида суд Жумагуловни муддатидан олдин озод қилиш қарорини чиқарган.

Чингиз Жумагулов. Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати

2019-йили «Дев Чингиз» ва унинг атрофидаги одамлар УЖГнинг икки аъзоси ўлгунча калтаклашда гумонланиб қўлга олинган. 2020-йили у «бебошлик» моддаси билан айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, Жумагулов «Уюшган жиноий гуруҳни тузиш ёки унга қатнашиш», «Танага оғир зарар келтириш» ва «Автотранспорт воситаларини олиб қочиш» моддалари бўйича оқланган.

Жумагулов билан бирга судланган Марсбек Тентиев ва Ильяс Айдакеев барча моддалар билан айбдор деб топилиб, 190 минг сом миқдорида жарима тўлаб, 13 йилга ҳукм қилинган.

Жумагулов 2021-йилнинг июль ойида озодликка чиққан. Жазони ижро этиш давлат хизматидан буни криминални «тергов изоляторида ўтирган бир куни икки кунга ҳисобланади» деб тушунтиришган.