Темирлан Султанбеков октябрь воқеаси бўйича президентни ва Ташиевни сўроққа олишни илтимос қилди

281

Президент Садир Жапаровни 2020-йилдаги октябрь воқеаси бўйича гувоҳ қатори Биринчи май туман судига чақириш илтимоси айтилган. Бундай таклиф билан бугун судда айбланувчиларнинг бири, «Социал-Демократлар» партиясининг лидери ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори Темирлан Султанбеков мурожаат қилди.

У Жапаровни октябрь воқеаси бўйича сўзида революция қилганини айтгани сабаб, сўроқ қилиш керак деб ҳисоблайди.

«Революцияни мен турмада қилдим». Жапаров «Коммерсант»га нима ҳақида айтиб берди?

Султанбековнинг фикрича, судга президентнинг қариндошлари Сабир ва Доолот Жапаровларни, МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевни, вазир Алимкадир Бейшеналиевни, МСК раисаси Нуржан Шайлдабековани ва собиқ мэр Айбек Жунушалиевни ҳам чақириш керак.

Мажлисда яна бир айбланувчи, Алмазбек Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси Фарид Ниязов октябрь воқеасининг иштирокчилари бориб тўнаган «Ак Кеме» меҳмонхонасининг маъмурини, «Мекенчил» партиясининг аъзоси дейилиб, октябрь воқеаларига қатнашган Мелис Аспековни ҳам сўроқ қилиш кераклигини билдирди.

Адвокат Замир Жоошев сиёсатчи Омурбек Текебаев билан Омурбек Бабановни, Жениш Молдокматов собиқ депутат Алтинбек Сулаймановни, депутат Адахан Мадумаровни ва ўша вақтда меморандумга қўл қўйган координация кенгашининг бошқа аъзоларини сўроққа чақиришни сўрашди.

Октябрь воқеаси

2020-йилнинг октябрида ўтган парламент сайловидан кейин 5-октябрда сайлов натижасидан норози бўлнан халқ митингга чиққан. Дастлабки натижа бўйича Жогорку Кенешга уч ҳукумат партияси ўтган: «Биримдик», «Мекеним Кыргызстан» ва «Кыргызстан».

Натижада кўтарилишлар тартибсизлик ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари билан тўқнашувга олиб келган. 2020-йилнинг 6-октябрига ўтар кечаси митингчилар Оқ уйни босиб олиб, колонияда ётган бир неча сиёсатчиларни ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан амалдаги президент Садир Жапаровни озод қилишган.

9-октябрда Атамбаев билан собиқ бош вазир Омурбек Бабановнинг тарафдорлари ва сиёсатчилар «Уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашиш учун» бирлашиб, митингга йиғилишган. Охирида улар Бабановнинг номзодини бош вазирликка кўрсатишга келишишган. Кейин митингчилар Ала-Тоо майдони томон кетишган.

Бу ерда митингчилар ўзларини Жапаровнинг тарафдорлари деб атаган бошқа гуруҳ билан тўқнашган. Натижада Жапаровнинг тарафдорлари қарши томонга тош отиб, Атамбаевнинг машинасига бугунги кунгача топилмаган номаълум одам ўқ отган. Бу тўқнашувда умумий 7 одам жабрланган.

Бу воқеалардан кейин ўша ватқдаги президент Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳрига фавқулодда ҳолат жорий қилган. 10-октябрда оммавий тартибсизликлар уюштириш факти билан собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг тан соқчилари Канат Сагимбаев ва Дамир Мусакеев, «Социал-демократлар» партиясининг аъзоси Темирлан Султанбеков, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва Фарид Ниязов қўлга олинган.

Кейин Асанов, Сагимбаев, Мусакеев ва Султанбеков қамоқдан чиқарилган.