Канаданинг элчиси Қирғизистон ва «Центерра»нинг келишувига изоҳ берди

349

Канаданинг Қирғизистондаги элчиси Алан Хэмсон Centerra Gold, «Қирғизолтин» ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида «Қумтўр» бўйича шартнома имзоланганини тасдиқлади. Бу ҳақдаги билдирувни элчи Твиттер саҳифасига ёзди.

У шартномани имзолаш Қирғизистонни келажакда ривожланиши учун тадбиркорлик ва инвестициявий шароит яхшиланишига позитив сигнал бўлади деб ҳисоблайди.

«Яқин орада шартноманинг барча шартлари тўлиқ бажарилиб, томонлар келажакда муваффақиятга эришади деб ишонаман. Шу йил Канада билан Қирғизистон ўртасида дипломатик алоқа ўрнатилганининг 30-йиллигида давлатлар ўртасида кўплаган имтиёзли йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалалари мустаҳкамланади деб умид қиламан», — деб ёзди элчи.

Садир Жапаровнинг баёноти

Ижтимоий муҳит ходимлари билан бўлган република йиғинида президент Садир Жапаров Қирғизистон ва Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси 4-апрелда Қумтўр кони бўйича тинчлик шартномасини имзолашини билдирган.

Шу куни кечки соат 18:30да КТРКни, вилоят ва республика телеканалларининг жонли эфирида Садир Жапаров халққа мурожаат қилган.

Мурожаатда президент Қумтўр кони тўлиқ Қирғизистонга қайтарилганини эълон қилган. Бу Қирғизистонни канадалик Centerra Gold Inc. билан «ажрашиши» расмий турда амалга ошди деган маънони билдиради.

Қирғизистон нимага эга бўлади?

Президентнинг айтишича, энди «Қумтўр Голд Компани» ишхонасини 100% — «Центерра»нинг филиал ишхоналари Қирғизистонга тегишли.

Канада компанияси ўтган йилнинг уч квартали учун дивидендларни ҳам тўлаб беради — тахминан 11 млн доллар. Бундан ташқари, «Центерра» Қирғизистонга 50 млн доллар миқдорида бир марталик тўловларни ҳам тўлаб беради.

Шунингдек, қирғиз томон бунгача Лондон банклари бирининг ҳисобида сақланаётган «Қумтўр»нинг рекультивация фондидан 53 млн доллар олади.

Бундан ташқари, канадалик компания Қирғизистонга қарши барча суд жараёнларини тўхтатади: АҚШда, Швецияда ва Канадада. Президентнинг айтишича, агар олдин Қирғизистон «Центерра»дан рамзли ҳажмда дивидендларни олган бўлса, кон Қирғизистоннинг ташқи бошқарувига ўтгандан бери 323 млн доллар олган.

Centerra нимага эга бўлади?

Жапаровнинг айтишича, «Центерра»нинг 26,1% акциясига эгалик қилган «Қирғизолтин» давлат компанияси бундан бош тортади. 4-апрелга кўра бу акциялар пакетининг баҳоси 778 млн доллардан ортиқ бўлган.

Қирғиз томон ҳам Центеррага қарши қўзғалган барча суд ва бошқа ишларни, даъволарни тўхтатади.

«Центерра» билдируви

Канада компаниясидан Садир Жапаровнинг билдируви ва у айтган келишувларни тасдиқлашди. Компаниянинг 4-апрелдаги билдирувида томонлар ўртасидаги тинчлик келишувининг бошқа сабаблари ҳам кўрсатилган.

Масалан, Қирғизистон Қумтўр кони ва унинг рекультивацияси учун «тўлиқ жавобгарликни» ўзига олган.

«Қумтўр» лойиҳаси билан «Центерра» ўртасида тузилган барча келишувлар кучини йўқотади.

Канада компаниясининг директорлар кенгашидан «Қирғизолтин»нинг икки вакили чиқади. Қирғизистон давлат компанияси орқали «Центерра»нинг 26,1% акциясига эгалик қилган ва Канада компаниясининг директорлар кенгашида «Қирғизолтин»нинг уч вакили бор эди.

Қирғизистон бошқарувидаги «Қумтўр»

Centerra Gold ўзининг «филиал» компанияси «Қумтўр Голд Компани» орқали марказий Осиёдаги йирик кон деб ҳисобланган Қумтўрни ишлатиб келган. Қирғизистон Centerra Gold акциясининг 26%га эгалик қилган ва компания акцияларининг йирик сақловчиси бўлиб ҳисобланган.

17-майда қирғиз ҳукумати «Қумтўр» ташқи бошқарув киритиб, Тенгиз Болтурукни бошчи қилиб тайинлаган. Унгача Бишкекнинг Октябрь туман суди «Центерра»ни Лисий ва Давидов музлигага қолдиқларни ноқонуний тўккани учун давлат фойдасига 261,7 млрд сом ёки 3 млрд доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйган. Кейин Қумтўр фаолиятини текширган давлат комиссия «Центерра»дан экологик зарар учун аввалги суд талаб қилган маблағни ҳисобга олиб 459 млрд сом (4 млрд 252 млн доллар) ундириб олишни таклиф қилган.

Канадалик компания қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширув таклиф қилган эди.