«Уч вазир боши билан жавоб беради». Ташиев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни топширди

359

Вазирлар маҳкамаси 24-мартда йиғин ўтказиб, унда антикризис чоралар муҳокама қилинди.

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев йиғинда ўлкани озиқ-овқат хавфсизлиги «ҳозирда барини хавотирга солган масала» бўлиши кераклигини таъкидлади. У ўлкадаги барқарорликни таъминлашда ҳар бир вазирнинг шахсий жавобгарлигини кўриб чиқишни таклиф қилди.

«[Ўлка барқарорлигининг асосий нарсаси] бу озиқ-овқат хавфсизлиги […] Мен дарров айтайин, озиқ-овқат хавфсизлиги тўлиқ таъминланади. Бу қандай бўлади? Бизда озиқ-овқат танқислиги бўлмаслигини ҳар бири билиши учун халққа чора-тадбирлар режасини эълон қилинглар. Молия, иқтисод ва фавқулодда ҳолатлар вазирлари шахсий жавобгарликни олишади», — деди Ташиев.

Ташиев «агар озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича бирор бир муаммо бўладиган бўлса, шу уч вазир боши билан жавоб беради» деб қўшимча қилди.

«Хавотирланинг, чиқиб ишланглар», — деб огоҳлантирди МХДҚнинг раиси амалдорларга.

Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев, молия вазири Алмаз Бакетаев ва фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев.

Бундан ташқари, Ташиев Божхона ва Солиқ хизматига мурожаат қилди. Ташиев уларга Баткен вилоятига эътибор беришни топширди.

«Барча озиқ-овқат насос билан сўргандай кетяпти. Чегарада тирик қалқон бўлинглар, бир килограмм мой, бир килограмм шакар ҳам ўтмасин. Бу асосий топшириқ», — деб таъкидлади МХДҚ раиси.

У савдогарлар айрим маҳсулотларни Қирғизистонга қараганда танқис бўлаётган ва уларнинг нархлари қиммат бўлаётган қўшни давлатларга юбориши мумкин деб хавотирланди.

«Ходимларингизни тирик қалқон қилиб қўйинглар. [...] бир килограмм озиқ-овқат ўтмаслиги керак. Божхона хизмати, айриқса [жанубий бўлим] ночор ишламоқда. Мен яна бир марта огоҳлантиряпман», — деди у.

Кейин минкаб раиси Акилбек Жапаров Ташиев айтган шахсий жавобгарлик қарорда ҳам кўрсатилганини қўшимча қилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги

Ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлиги ҳақидаги масала Украинадаги уруш ва долларнинг курси кўтарила бошлаганда бошланди. Бундан ташқари, Россия ҳукумати 11-мартдан ЕОИИ давлатларига дон маҳсулотлари ва шакарни экспорт қилишни тақиқлаган. Чеклов 2022-йилнинг 31-августигача киритилган. Охирги икки йилда Россия Қирғизистоннинг дон ўсимликларини энг асосий импортёри бўлган.

Бироқ шундан кейин вақтинча чеклов киритилишига қарамай, Россия дон ўсимликларини Қирғизистонга сотишни давом эттириши маълум бўлди. 12-мартда қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков Россиянинг ЕОИИ давлатларига буғдой ва шакар экспортини тақиқлагани Қирғизистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига хавф солмаслигини билдирган.

20-мартда минкаб «ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва озиқ-овқатнинг бозор нархини барқарорлаштириш учун» айрим маҳсулотлар экспортини тақиқлаган. Масалан, яқин ярим йилда Қирғизистондан мол гўштини, арпа емини ва сулини экспорт қилиб бўлмайди. Шунингдек, ЕОИИнинг божхона ҳудудидан ташқарига буғдой ва меслин, буғдой уни, ўсимлик ёғи, кунгабоқар уруғлари, шакар, тухум ва инкубациялаш учун тухумларни олиб чиқиш тақиқланган.