Атамбаевнинг тарафдорлари №47 колониянинг олдига уни қўллаш акциясига чиқишди

Бишкек шаҳридаги №47 колония биноси олдига собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг 30га яқин тарафдори йиғилди. Акция иштирокчилари собиқ президентга «ноқонуний муомала бўлаётганини» айтиб, уни бўшатишни талаб қилишди.

Атамбаевни қўллагани келганлар «Биз ноқонунийликка қаршимиз», «Атамбаевга озодлик», «Атамбаев яхши президент» деган ёзуви бор транспарантларни кўтариб чиқишди.

Акцияга чиққан Атамбаевнинг тарафдорлари. Сурат: «Кактус Медиа»

Акцияга собиқ президентнинг яқинлари, ўғли Кадир Атамбаев ва аёли Раиса Атамбаева қатнашди.

Кадир Атамбаев «Кактус Медиа» нашрига берган интервьюсида Жазони ижро этиш хизматининг «ҳаракати ва баҳоналари кулгили» деб таъкидлади. У муассасанинг бошчилари Атамбаевни суд мажлисларига қатнаша олмаслигини «яхши билган» деб ҳисоблайди.

«Кеча бўлган воқеа — одамни инфарктга етказиш, сиёсий оппонентни йўқ қилиш ҳаракати», — деб билдирди у.

23-мартда адвокат Замир Жоошев Атамбаев «Қўйтош воқеаси» бўйича суд мажлисига «беморлигига қарамай, куч билан етказилганини» билдирган.

«Колония ходимлари Атамбаевни ич кийимда, устида футболка билан куч билан, қорда судраб олиб чиқиб, конвой ходимларига ўтказиб беришган», — деди у.

Атамбаев туман судининг биносига етказилгандан кейин машинадан тушишдан бош тортган. Кейин суд биносига тез ёрдам чақирилиб, машинада дори-дармон йўқ бўлгани сабаб Атамбаев яна колонияга етказилган.

Атамбаевнинг адвокатлари Жазони ижро этиш хизмати вакилларини жавобгарликка тортиш бўйича бош прокуратурага мурожаат қилишларини таъкидлашган.

Атамбаевнинг қамоққа олиниши

Алмазбек Атамбаев.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков даврида Алмазбек Атамбаевга бир қанча жиноий иш қўзғалган.

У Қўйтош воқеаси, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатилиши ва Бишкекдаги «Калис-Ордо» участкасидаги мактаб қурилишида ва ИEМни янгилашда коррупция бўйича ҳамда Қўйтошдан ноқонуний ер олишдаги ишларнинг фигуранти.

2020 йилнинг июнь ойида Атамбаев Азиз Батукаевни озод қилиш иши бўйича 11 йилга судланган. Қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарган, кейинчалик қарорни Олий суд кучида қолдирган.

Кейинчалик собиқ президентга янги жиноий ишлар қўзғалган. Унга 2020 йилнинг октябрь воқеаларида оммавий тартибсизликлар уюштиришда гумонланаётгани ҳақида билдирув берилган. Шунингдек у 2016 йили Туркиянинг 10 фуқаросига қирғиз фуқаролигини ноқонуний берган деб айбланмоқда.