Сиёсатчи Феликс Кулов Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Қозоғистонга «коллектив хавфсизлик шартномаси асосида» ёрдам бериши керак деб ҳисоблайди. Шу билан бирга у ҳарбий қўллов «оддий халққа ва бошқарув режимини ҳимоя қилишга ҳеч қачон йўналтирилмаслиги кераклигини» таъкидлади.
«Биз КХШТга аъзомиз, шу сабаб Қозоғистон президентининг мурожаатига бошқа аъзолари билан бирга келишиб реакция қилишимиз керак. Касим-Жомарт Токаев Қозоғистонга халқаро террор бандалар ҳужум қилганини билдирди ва буни агрессия акти деб атади», — деди Кулов.
5 январда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Қозоқ президенти ўлкада «террор гуруҳлар» тартибсизлик чиқармоқда деб ҳисоблайди.
«Коллектив хавфсизлиги ҳақидаги шартномага таяниб мен бугун Қозоғистонга бу террор хавфини бартараф қилишга ёрдам бериш илтимоси билан КХШТ давлатларининг бошчиларига мурожаат қилдим. Аслида бу фақат хавф эмас, давлатнинг бутунлигини парчалаш», — деган Токаев.
Шунингдек Токаев «террор гуруҳлар» чет ўлкаларда жиддий тайёргарликлардан ўтиб келганини таъкидлаб, ҳамкорларга мурожаат қилиш ўринли ва замон талаби деб ҳисоблашини айтди.
Қозоғистондаги норозилик акцияси
Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида норозилик акциялари ўтаётганига тўрт кун бўлди. Митинглар олдин суюлтирилган газнинг нархи қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган.
Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларининг яшовчилари ҳам митингга қўшила бошлаган. Шаҳарларда намойишларнинг асосий оқими 4 январда чиқа бошлаган.
Норози томон газнинг нархини арзонлатишдан ташқари ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилган. Шунингдек, Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултон Назарбаевни дахлсизлигидан маҳрум қилиш талаби ҳам айтилган. Митингчилар орасида «Чол, кет!» деганшиор тез-тез айтилмоқда.
Натижада норозилик акциялари вақтида Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Тегишли қарорни президент Касим-Жомарт Токаев қабул қилган.
Олдин Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бошқарган хавфсизлик кенгашини Токаев ўзи бошқаришини айтган. Шунингдек, Токаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.
Қозоғистоннинг ички ишлар вазирлиги митинглар вақтида саккиз полиция ходими ва миллий гвардия ҳарбийи ҳалок бўлганини маълум қилди. 317 нафардан ортиқ ҳуқуқ тартибот ходимлари жароҳатланган.
Олмаота шаҳрининг коменданти Канат Таймерденов шаҳардаги тартибсизликларда 500дан ортиқ фуқарога ҳужум бўлганини маълум қилган. Таймерденов жабрланганларнинг 130 аёллар ва қариялар эканини таъкидлаган.