Марказий сайлов комиссияси (МСК) 13 сайлов округидаги айрим участкаларда овозларни қайтадан қўлда ҳисоблайди.
Уларнинг ичидан бештаси Ўш вилоятида, 3 — Жалолобод вилоятида, 2 —Талас вилоятида ва биттадан — Чуй, Норин ҳамда Иссиқкўл вилоятиларида. Жами бўлиб овозлар 101 участкада қайтадан ҳисобланади.
Қайтадан қўл билан ҳисоблаш икки кун вақтни олади — 10-11-декабрь. Қайта санашда партияларнинг, жумладан ОАВларнинг вакиллари билан кузатувчилари қатнаша олади.
МСКнинг маълумотига кўра, 8 партия 600 участка бўйича овозларни қайтадан қўл билан ҳисоблашга ариза топширган. Аммо 7-декабрда, Марказий сайлов комиссиясининг сайтида қўлда ҳисоблашнинг 100% протоколи эълон қилингандан кейин «Ишеним» ва «Ата Журт» партиялари участкалардан аризаларини чақиртириб олишган. «Ынтымак», «Альянс» ва «Эл умуту» сиёсий бирлашмалари ҳам кўплаган сайлов участкалари бўйича аризаларини чақиртириб олишган.
МСКдан қўшимча қилинишича, «Бутун Қирғизистон» партияси ҳам 200дан ортиқ сайлов участкасидаги овоз беришнинг натижасини қайта ҳисоблаш бўйича аризани чақиртириб олган. Ҳозирда у комиссия билан бирга олти участкадаги овозларни қайта санаш масаласини аниқламоқда.
«“Ата Мекен” ва “Социал-демократлар” партияларининг билдирувлари кўриб чиқилмоқда», — деб билдиришди Марказий сайлов комиссиясидан.
Партиялар нима учун овозларни қўл билан ҳисоблашни талаб қилишмоқда?
28-ноябрда овоз бериш тугагандан кейин, 80%дан ортиқ автоматлаштирилган урналарнинг натижаси сайтга чиққанда Марказий сайлов комиссиясининг сайтидаги база вақтинча ишламай қолган.
Бунга қадар МСКнинг сайтидаги маълумотларда қандайдир муаммолар бор экани тушунарли бўлган. Дастлабки маълуомтлар эълон қилингандан кейин партиялар тарафидан олинган овозларнинг фоизи 150ка етаётган бўлган, ғолиб бўлган партияларнинг фоизи эса — 130%дан ортган.
МСК бир оз муддатга маълумотларни ўчириб, кейинчалик, комиссия ходимларининг айтишича, хатони тузатишган. Шундан кейин овоз беришнинг натижалари бўйича маълумотлар ўзгарган. Кейин бир қатор партиялар МСКга ишонмаслигини айтиб чиқишган. Уларнинг айтишича, гап сайтдаги формуладагина бўлганда фоизлар ўзгариб кетганини тушунган бўлишар эди, аммо овозларнинг сони ҳам ўзгариб кетган. Улар МСКнинг сайтидаги камчиликлардан кейин қўлда ҳисоблашнинг натижасига ҳам гумон қилиб қолган.
Сайтдаги узилишдан кейин ҳукумат ва МСК маълумотларни мос келмаётгани бўйича бир неча бор тушунтириш беришган. Марказий сайлов комиссиясининг маълумоти бўйича, жадвалдаги нотўғри формула партияларнинг ҳам, якка номзодлар учун берилган овозларни ҳам кўп қилиб кўрсатган.
МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова сайтдаги хатолик сайловнинг натижалари эълон қилинган маълумотларнинг кўринишигагина таъсир қилганини айтган. У дастлабки маълумотлар серверда сақланишини, уларни ўзгартириш мумкин эмаслигини таъкидлаган.
Овоз беришнинг натижасида баҳсли вазият сабаб АСУнинг ва қўлда ҳисоблашнинг маълумотларининг аниқлилигини текшириш бўйича мустақил гуруҳ тузилган. Мазкур гуруҳ ўз ишини бошлади.
7-декабрда МСК ўзининг порталида қўлда ҳисоблашнинг 100% натижасини эълон қилган. Унга кўра, дастлабки маълумот бўйича парламентга қуйидаги партиялар ўтмоқда, улар: «Ата-Журт Кыргызстан» (17,3%), «Ишеним» (13,63%), «Ынтымак» (10,99%), «Альянс» (8,34%), «Бутун Кыргызстан» (7,04%) ва «Ыйман Нуру» (6,15%).
Улар олган овзларига нисбатан 54 мандатни бўлиштиришади. Қолган 36 мандат бир мандатли округларнинг номзодлари орасида бўлиштирилади.