Коррупциялашган идораларнинг саф бошида турган Божхона хизматида порахўрликка қарши флешмоб ўтди

401

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, энг коррупциялашган орган, божхона хизмати «Биз коррупцияга қаршимиз» номли флешмоб ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона хизмати (ДБХ) билдирди.

Муассасадан таъкидланишича, байрам флешмоби 9-декабрда Коррупцияга қарши курашнинг халқаро куни муносабати билан ўтказилган.

«Тадбир давомида ДБХнинг Марказий аппаратида, шунингдек божхона органларида “Биз коррупцияга қаршимиз!”, “Коррупция — тўхта” чақириқлари билан баннерлар илинди, шунингдек ДБХнинг шахсий таркиби билан мавзуга доир фотосессия ўтди», — деб билдирди муассасанинг матбуот хизмати.

Божхонадаги коррупция

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2020-йилнинг иккинчи ярим йиллигига кўра қирғизистонликлар Давлат божхона хизматини энг коррупциялашган муассаса деб баҳо беришган.

*Қўшимча: Давлат органларидаги коррупция -100дан +100га қадар балл билан ҳисобланган.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, божхонадаги коррупциянинг даражаси -16 кўрсаткичи билан баҳоланган. 2020-йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан сўровнома бўйича ҳам божхона хизмати энг паст рейтингга эга бўлган. Унда қирғизистонликлар муассасанинг коррупциялашганини -15,4 баллга баҳолашган.

Божхона хизмати коррупцион жанжалларга бир неча бор қатнашгани айтилган, улардан бири божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райим Матраимовга боғлиқ. У ҳақда OCCRP, «Азаттык» радиоси ва «Клооп»нинг «Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» номли суриштирувида айтилади.

Суриштирувда Матраимовнинг Хитойдан Қирғизистон орқали Россияга ҳамда Марказий Осиёга олиб борган яширин карго империясини тузган хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдуқодир билан алоқаси ҳақида айтилади.

2019-йилнинг ноябрь ойида ўлдирилган журналистларнинг ахборотчиси Айеркен Саймаити Абдуқодирнинг 700 млн доллардан ортиқ пулини ювишга ёрдам берганини тан олиб, яширин бизнеснинг ишлаб туришига имкон берган божхонадаги коррупцияни Матраимов ҳимоя қилиб турганини билдирган.

Бундан ташқари, суриштирувда Матраимовнинг турмуш ўртоғи Уулкан Тургунова Абдуқодирнинг оиласи билан биргаликда Дубайдаги қурилиш лойиҳасига қандай қилиб  инвестор бўлиб қўшилиб қолгани ҳақида айтилган.

Матраимов ўзи ким?

Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015-йилдан 2017-йилгача — қирғиз божхонаси раисининг ўринбосари бўлган. бироқ у божхона тизимларида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган.

Абдукадирнинг оиласи Хитойдан Қирғизистонга кейин Марказий Осиё давлатларига ноқонуний юк ташиётган вақтда Матраимов бу схема бузилмай ишлашига ёрдам бериб, бунинг учун оиласининг ҳайрия фонди ҳисобига «садақа» олиб турган. Журналистлар бу схема орқали Қирғизистондан 700 млн АҚШ долларини чиқариб кетганини исботлаган.

Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемалари ортидан қанча пул топишгани ҳозиргача аниқ маълум эмас. Бироқ унинг оиласини кутилмаганда (ва ноқонуний) бойигани маълум бўлган. Масалан, журналистлар Қирғизистоннинг ҳудудида ҳам, чет мамлакатлардан ҳам Матраимовларнинг оиласига қарашли қимматбаҳо мулкларни топишган. АҚШда Матраимов билан унинг аёли «Магнитский рўйхатига» киритилган.

11-февралда Бишкекда Райимбек Матраимовнинг иши бўйича суд йиғини ўтиб, у айбдор деб топилган. Аммо суд унга 260 минг сом жарима солиб, ундан кейин ҳисобларини қамоқдан чиқарган. Суд мазкур қарорни Матраимов тергов билан ҳамкорлик қлиб, давлатга етказган зарарнинг ўрнини тўлдириш учун махсус ҳисобга 2 млрд сом — 1,4 млрд сом нақд, 600 млн кўчмас мулк турида тўкиб бергани сабба қабул қилган.

Шундан сўнг 18-февралда МХДҚ Матраимовни жиноий даромадларни ювишга алоқадор янги иш доирасида қўлга олган. Ўшанда у икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган. Энди у жиноят иши қисқартирилди.