Энергетика вазирлиги ёзда Тўқтўгул сув омборидан Қозоғистонга қўшимча сув берилгани бўйича фикр билдирди.
Энергетика вазирлигидан тушунтирилишича, гап келишув ҳақида бўлмоқда, унга кўра, қозоқ томони 2021-йилнинг ёз-куз ойларида Қирғизистонга 900 млн кВт соат электр энергиясини бериш мажбуриятини олган. Унинг ичидан мартдан май ойигача Қирғизистонга 420 млн кВт соати келган.
Энергетика вазирлигидан таъкидланишича, «бу кўрсатилган муддатда Тўқтўгул сув омборига қўшимча сув тўплаш имконини берган».
Муассасанинг маълумотига кўра, қирғиз томон Қозоғистонга электр энергияси турида июндан августгача 300 млн кВт соат қайтариб берган.
«Қирғизистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига қайтарилган электр энергияси Тўқтўгул ва Тошкўмир ГЭСларида ишлаб чиқилади, сарфланган сувнинг кўлами эса кўрсатилган электр энергиясини ишлаб чиқишга ишлатилади. Энергетика вазирлиги ҳар бир куб метр сув электр энергиясига айлангани сабаб, гидроагрегатларни айланиб ўтувчи сув қўшимча қўйиб юборилмаслигини масъулият билан билдиради» — деб таъкидлашди энергетика вазирлигидан.
Икки томонлама келишувга кўра, Қирғизистон Қозоғистондан олган 900 млн кВт соатни уч йил давомида, 2023-йилгача қайтариб беради, аниқроғи, ҳар йили июндан август ойигача 300 млн кВт соатдан бериб туради.
Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев «ЭлТР» телеканалига берган интервьюсида «Қозоғистонга бир литр ҳам сув сотилгани йўқ» деб таъкидлади. У бу масалани сиёсийлаштирмасликка ва расмий ходимларни, жумладан депутатларни «нотўғри гапларни айтмасликка» чақирди.
Қирғизистондаги энергетика инқирози
Қирғизистоннинг энергетика тармоғи 2021-йили энг кўламли энергетика инқирозига учради. Бунинг асосий сабаби қатори ҳукумат ҳудуддаги сувнинг танқислигини атади.
Шу сабабдан давлатнинг электр энергиясининг асосий манбаси бўлган «Токтогул» сув омборида сувнинг даражаси оз бўлгани сезилмоқда. Тўқтўгул сув омборида 8-декабрь ҳолатига кўра сувнинг кўлами 10,8 млрд куб метрни ташкил қилди. Бу охирги йиллардаги энг кам кўрсаткич.
Энергокризис шароитида Қирғизистоннинг ҳукумати куз-қиш иситиш мавсумини муваффақиятли ўтиши учун қўшни давлатлардан электр энергиясини импорт қила бошлаган. Шундай қилиб давлат алмашиш йўли билан Қозоғистондан, Ўзбекистондан энергия олади, шу билан бирга Туркманистондан импортлайди. Бундан ташқари, ҳукумат Россияда электр энергиясини олиш бўйича сўзлашувлар олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Шунингдек, энергокомпаниялар электр энергиясини фойдаланиш қувватлилига чекловларни киргизиб, айрим туманларда электр иситкичларини пломбалаган.
Шу билан бирга энергетиклар аҳолини электр энергиясини тежаб, имкон боришича уйларни кўмир ёки газ каби иситишнинг муқобил манбалари билан иситишга чақирган. Аммо кўмир ҳозирда ўтган йилгидан қимматроқ.