Ер можаросига аралашган Кудайбергенов Миллий статистика қўмитаси етакчиси бўлди

342

Президент Садир Жапаров аввал Бишкек мэрининг вазифасини бажарувчи бўлган Бактибек Кудайбергеновни Миллий статистика қўмитасининг етакчиси қилиб тайинлади.Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби билдирди.

Тегишли фармонга президент қўл қўйди. Бунга қадар Самат Насирдинов Миллий статистика қўмитаснинг етакчиси эди, у президентнинг фармони билан ишдан бўшатилди.

Бактибек Кудайбергенов ўзи ким?

Бактибек Кудайбергенов

Кудайбергенов 2012-йили Иссиқота туманининг ҳокими, 2015-йили эса ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили бўлиб ишлагани маълум.

2019-йили амалдор Бишкекда ер участкаларига алоқадор можарода номи тилга олинган. Прокуратура ўшанда унинг турмуш ўртоғи «рухсат ҳужжатлари йўқ уй қуриб олган» деб билдирган.

Кейинчалик Бишкек мэрияси уларнинг уйини сурдириш учун собиқ губернаторнинг оиласини судга берган. kaktus.media нашрининг маълумотига кўра, Кудайбергенов уйни қўшниси Марат Акматалиевнинг участкасига қуриб, у билан қўшнисининг ер участкаснинг бир қисмини эгаллаб олган.

Кудайбергенов 2020-йили парламент сайловига қатнашган «Қирғизистон» партиясининг рўйхатига кирган. Эрмек Нургазиев* ҳам айни партиянинг номзоди бўлган.

*Февралда Нургазиев Бишкек мэрининг в.б. бўлиб тайинланган, аммо хизматда бир кунгина ўтирган. Тайинлангандан кейин Нургазиев мулк талашига алоқадор можарога аралашиб, аёлга қўл кўтаришда айбланган. Ўшанжа Садир Жапаров Инстаграмдаги саҳифасига коррупцион ишларга аралашган сиёсатчиларни Бишкек мэрлигига қўйиш «мумкин эмаслигини» ёзган. Шундан кейин Нургазиев хизматидан олинган.

2021-йилнинг февралида Кудайбергенов Бишкек мэрининг в.б. бўлиб тайинланган. Кудайбергенов деярлик ярим йил шаҳар бошчиси бўлиб ишлаган. Ўшанда у бу хизматда фақатгина бир кун ишлаган Нургазиевнинг ўрнига тайинланган эди.

Айни йилнинг августида эса Бактибек Кудайбергенов президентнинг иш бошарувчиси бўлиб тайинланган.