Ўшда «Клооп»нинг журналистларига сайловни ёритишга тўсқинлик қилинди

Ўшдаги №5321 сайлов участоги. Сурат: «Клооп»

Ўш шаҳридаги №5321 участкада сайлов комиссиясининг етакчиси Элдар Искендеров «Клооп»нинг журналистларига сайловни ёритишга тўсқинлик қилди. Бу ҳаракатини у «Клооп»нинг кузатувчилари аккредитациядан ўтмаган деб изоҳлади.

Искендеров WhatsApp’даги группага келган аудиони тинглатди. Унда номаълум киши «Клооп»дан кузатувчилар келса рўйхатдан ўтказманглар деб айтган.

Бизнинг журналистимиз кузатувчилар «Коомар Медиа» жамоатчилик фонди орқали рўйхатга олинганини, нашр ўзи эса МСКдан аккредитация ўтганини айтгани билан у ўз позициясида турди.

Аммо кейин Элдар Искендеров хатосини тан олишга мажбур бўлди. Шунга қарамай биз ХСК етакчисининг ҳаракатини журналистларнинг ишига тўсқинлик қилиш деб баҳолаймиз.

«Клооп»нинг журналистларини айтишича, аввалроқ мэр Алмаз Мамбетов сайлаган №5278 сайлов  участкасида ҳам уларни киргизмаслик ҳақида гаплар бўлган.

«Клооп» нашри 28-ноябрдаги парламент сайловини ёритиш учун илк бор аккредация олган. Сайловни кузатиш учун «Коомар Медиа» жамоатчилик фонди МСКдан 18-ноябрда рўйхатдан ўтган. Сайловга Қирғизистон бўйича 1400 кузатувчимиз назар солиб турибди.

«Клооп» — ҳақиқий мустақил нашр. Биз Қирғизистондаги бирорта ҳам сиёсий партия ёки сиёсий куч билан алоқамиз йўқ эканидан фахрланамиз. Бу бизга барча сиёсий жараёнларни холис ёритишга ва баҳсли, ўткир журналистик суриштирувларни тайёрлашга йўл очган.