Ўш: «Ата-Журт Қирғизистон»нинг номзоди Алишер Козуев сайловни кузатиб юрибди

207

«Ата-Журт Қирғизистон» партиясининг номзоди Алишер Козуев укаси Семетей Козуев билан бирга Ўш шаҳридаги Амир-Темур кичик туманида сайловни кузатиб юрибди.

Бу ҳақда «Азаттык»нинг мухбири Дастан Умўтбай ўғли Фейсбук саҳифасида юклаган видеосидан маълум бўлди. Унда Козуевлар сайловни назорат қилиб юрганини айтишган.

Шунингдек, видеодан номзод Алишер Козуев участканинг ичида эмас, ташқарисида юрганини таъкидлаб, кетиб қолганини кўриш мумкин.

Козуев ва унинг тарафдорлари сайлов жараёнини биринчи марта «назорат қилиб» юргани йўқ. 11-июлдаги Ўш шаҳар кенгашига қайта сайловда «Клооп»нинг журналистлари «Ынтымак»дан номзод бўлган Семетей Козуевни №5558 усаткада учратган.

Козуев журналистларга интервью беришдан бош тортиб, аммо кейинчалик сайлов участкаларида овоз бериш қандай ўтаётганини кузатиб юрганини айтган.

Мазкур партия сайловга бир кун қолганда иштирокдан бош тортишга мажбур бўлган. Чунки уларнинг номзодларидан бири овоз сотиб олишда гумонланиб қўлга олинган эди.

Қирғизистонда 28-ноябрда Жогорку Кенешга сайлов ўтмоқда. Бу сафар сайлов аралаш тизим билан ўтмоқда — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланат. Партиянинг номзодлари «очиқ рўйхат» билан сайланади. Янги Конституция бўйича депутатларнинг сони 90гача камайди.