Медет Садирқуловнинг ўлимида гумонланиб Санжар Сапарбеков қўлга олинди

434
Марҳум Медет Садиркулов

ИИВ 26-ноябрда Медет Садиркуловнинг ўлимига гумондор қатори Санжар Сапарбеков қўлга олинганини маълум қилди. Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни 2022-йилнинг 26-январига қадар ТИЗО-1га киргизди.

Санжар Сапарбеков — кикбоксинг бўйича чемпион ва собиқ президент Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг (ўсмирликдаги дўсти) яқини. Бу ишда 2011-йилдан бошлаб айбланувчи бўлиб ўтаётган. Унда у қирғиз ИИВи тарафидан халқаро қидирувга берилган.

Терговнинг версияси бўйича, Сапарбеков дастлаб Садиркуловни ҳушидан кетказиб калтаклаган. Қаршилик кўрсата олмайдиган бўлганда бўйнига ип солиб бўғиб ўлдирган.

Медет Садиркулов — президент Қурманбек Бакиевни аппаратининг етакчиси ва унинг «Ак-Жол» партиясининг асосчиларидан бири. Садиркулов 2009-йилнинг 13-мартида сирли вазиятда вафот этган.

Ўша ватқда ҳукумат ошкор қилган дастлабки версияга кўра, Садиркулов бораётган «Лексус»ни оқ рангдаги «Ауди 100» русумидаги машина уриб, натижада жип ёниб, ичидаги Садиркулов ва унинг дўсти, аниқроғи, Халқаро стратегия тадқиқоти институтининг собиқ директори Сергей Слепченко, шунингдек ҳайдовчи Кубат Сулайманов вафот этган.

Ўлимга олиб келган автоаварияга Ўш вилоятининг ишсиз турғуни Ўмурбек Осмонов айбдор деб топилган. Суд уни 12 йилга озодликдан маҳрум қилган.

2010-йилдаги апрель воқеаларидан кейин Ўмурбек Осмонов ўлдирилиб, жасади Бишкекдан узоқ ўлмаган ердаги янги массивлардан бирида топилган. Номаълум одам унга 11 марта пичоқ сайгани мааълум бўлган.

Даҳшатли бу жиноят Бакиевлар клани ҳокимиятдан қулагандан кейингина фош бўлди. Кейин жамоатчиликка маълум бўлганидек, Садиркулов билан қочқиндаги президентнинг укаси Жанибек (Жаниш) Бакиевнинг алоқаси ёмон бўлган.

Бакиев 2010-йили апрелда тахтдан қулагандан кейин Садиркуловнинг ўлими бўйича иш қайта тергала бошлаган. Ака-ука Бакиевлар давлатда тўнатирш уюштиришга уринаётган собиқ амалдорнинг ўлимини уюштиришга, кейин унинг ўлимни авто авария қатори кўрсатишда айбланишган.

Тергов версияси бўйича, Медет Садиркулов бораётган машинани Йўл ҳаракати ҳавфсизлигни назорат қилиш бошқамаси ва ИИВнинг жиноий тергов бош бошқармаси, шунингдек Давлат патрул хизматининг собиқ ва амалдаги ходимлари тўхтатган. Садиркуловни презўидент Бакиевнинг иш бошқармасини раҳбари Курманбек Темирбаевнинг дала ҳовлисига олиб боришган. Ўша ерда ўлдириб, сўнгра воқеани авария қатори сохталаштиришган.

Мелис Турганбаев 2011-йили ИИВ раҳбарининг ўринбосари бўлиб турганда иш бўйича 26 гумондор ҳисобланиб, уларнинг 17 нафари қўлга олинганини билдирган. Уларнинг орасида милиция ва Давлат патрул хизматининг ходимлари ҳам бор.