«Ата Мекен» сиёсий партияси Бишкек шаҳрида 9-октябрда сайлов муносабати билан съезд ўтказиб, кейин биринчи бешликни эълон қилди. Уларнинг партиянинг лидери Ўмурбек Текебаев, «Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тилек Токтогазиев, суриштирувчи журналист Али Токтакунов ва депутат Наталья Никитенко бор.
Партиянинг қурултойи М.Горький боғида ўтди. Текебаев ҳукуматнинг сиёсатига қарши бўлган мухолифат кучлари Горький майдонига йиғилиб келишганини таъкидлаб, «бугунги Конституцияда мухолифатга ҳеч қандай мақом берилмаганига қарамай, жамиятда, тарихда бизнинг ўрнимиз бор, шунинг учун биз Горький майдонига йиғилиб, ўзимизнинг тарихий ўрнимизни эгалладик» деди.
Съездда «Ата Мекен» мухолифат, бугунги ҳукуматга муқобил сиёсий куч эканини маълум қилди. Тўлиқ рўйхатни тасдиқлаш масаласи 11-октябрда кўриб чиқилади.
«Ата Мекен» партияси «Эгемен» коалициясини тузди. Бу коалицияга «Реформа», «Туран», «Эгемен Кыргызстан», «Ак калпак» партиялари, «Каникей жамоатчилик ҳаракати» қўшилган.
Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилиша депутатларни сайлаш 28-ноябрга белгиланган. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров қўл қўйган. Парламент депутатлари аралаш тизимда сайланади. Унда 120 депутатнинг ўрнига 54 депутат партия рўйхати бўйича, 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.