Депутат божхона етакчисига Райимбек Матраимовга ёрдам сўраб мурожаат қилишни таклиф қилди

403

Депутат Мейкинбек Абдалиев 7-октябрда парламент йиғинида давлат божхона хизматининг раиси Самат Ибраевга «уялмай Райимбек Матраимовга ёрдам сўраб мурожаат қилишни» таклиф қилди.

Депутат коррупция бўйича айбдор деб топилган божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Матраимов амалдаги ҳукуматга Хитойдан товарни олиб келиш масаласини ҳал қилишга ёрдам бера олади деб ҳисоблайди.

Абдалиевнинг айтишича, бугунги кунда Қирғизистоннинг тикувчилик тармоғи кўплаган қийинчиликларга учрамоқда. Масалан, унинг айтишича, газламалар чегарада туриб қолаётгани сабаб қийинчиликлар бўлмоқда, сабаби улар ўлкага Қозоғистон орқали кирган.

«Масалан, йиғинда тикиладиган кийимларнинг материалини Қозоғистон атайлаб ушлаб, бир ҳафта қолганда бермоқда. Бир ҳафтада бизнинг тикувчилар мавсумга тикиб улгуролмай қолмоқда», — деди у.

Абдалиев тайёр товарларни Россияга етказишда ҳам муаммолари бўлаётганини билдирди. «Самопошив юк ортилган оғир юк ташувчи машиналар олдин Россияга тўрт кунда етарди. Ҳозир 20 кун, бир ойлаб етолмаган кунлар ҳам бўлмоқда. Қозоғистон билан Россия атайлаб ноқулайликлар яратишмоқда. Шу масалани биз кўриб чиқмасак бўлмайди. Хитойдан товар олиб келиш масаласини ҳал қилиш учун биз уялмай Матраимов Райимдан [ёрдам сўраб, шу одамнинг тажрибасидан фойдаланайлик. Божхона етакчиси, уялманг, [ёрдам] сўранг, у одамнинг тажрибаси бор», — деб билдирди Абдалиев.

Халқ вакили 29-сентябрдаги йиғинда «Матраимовнинг системаси ўлка учун фойдали эди» деб айтган.

«Биз Матраимовни, унинг системасини йўқ қиламиз деб Қозоғистонга бутун бизнесни ўтказиб юбордик. Мени билишимча, бизнинг кўплаган тадбиркорлар iPhone’дан тортиб Хитойдан олиб келади. Бизнинг тадбиркорлар Ўзбекистонга, Қозоғистон ва Россияга бизнинг давлат орқали ташийди. Уни ҳам тўсиб, шу бизнесни ҳам йўқ қилиб олмаймизми? Мана ҳозир Матраимовнинг аввалги схемасини кўрдик халққа қанчалик фойдаси текканини», — деб билдирган депутат.

Райимбек Матраимов

Матраимов даврида ўлкада бизнес учун яхши бўлгани ҳақида аргумент олдин ҳам айтилган. Жорий йилнинг июль ойида журналист ва Матраимовнинг тарафдори — Дайирбек Орунбеков ҳам — суриштирувчиларни қирғиз божхонасидаги контрабанда ва коррупция ҳақидаги материаллари учун танқид қилган.

У журналистларнинг текшируви Хитойдан олиб келинган товарларнинг нархи қимматлашига олиб келди деб билдирган. Унинг айтишича, олдин товарлар Қирғизистонга тўғридан-тўғри олиб келинган, энди эса Қозоғистон орқали олиб келинмоқда.

Матраимов ва божхонадаги коррупция

Райимбек Матраимовнинг номи жамоатчиликка «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP’нинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақидаги суриштирувларидан кейин танилган. Журналистлар Матраимов давлат божхона хизматида ишлаган вақтда ўзига ва ҳамкори Хабибулла Абдукадирга миллионлаган долларларни олиб келган коррупция схемасини қўлга қўйганини исботлашган.

Райимбек Матраимов

Коррупциядан ташқари, Матраимовнинг иши билан Хитойнинг тўрт уйғур бизнесмени Айэркен Саймаитининг ўлимига ҳам боғлиқ. Журналистларга мана шу Саймаити Матраимов божхонада қўлланилган схемалар ҳақида айтиб берган. Шунингдек, у Қирғизистоннинг миллионлаган долларлар қандай чиқарилганини, бу пулларни чиқаришда ўзи ҳам курьер бўлганини айтиб берган.

Қирғизистон ҳукумати собиқ божхоначининг фаолиятини кўп вақт текширмай, ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков Матраимовнинг айбини исботлайдиган «фактларни сўраб» туриб олган. Бунга Матраимовнинг оиласи ўлкадаги энг таъсирли кучли кланларнинг бири бўлгани сабаб эди.

2020-йилнинг октябрида ўлкада парламент сайлови ўтиб, Матраимов билан боғлиқ «Мекеним Кыргызстан» партияси иккинчи ўринга чиққан. Шунингдек, парламентга ҳукуматнинг «Биримдик», ҳукуматга интилган «Кыргызстан» партиялари ўтган, бироқ бирорта ҳам мухолифатчи партия ўтмаган.

Сайлов бошланиб тугагунча «Мекеним Кыргызстан» овозларни сотиб олишга, ҳукумат партиялари маъмурий ресурсдан фойдаланишда айбланишган.

Сайловнинг натижаси мухолифат партияларни митингга чиқишга мажбур қилган. Кейин уларнинг қаторига ҳукуматга келган партияларга норози бўлган фуқаролар ҳам қўшилган.

Натижада Оқ уй босиб олиниб, бу ўлкада ҳукумат алмашишига олиб келган.

Матраимов шундан кейин МХДҚ томонидан қўлга олинган. Собиқ божхоначи давлатга кўчмас мулклари билан бирга умумий 2 млрд сом [24 млн доллар] миқдоридаги зарарни тўлашга рози бўлган.

МХДҚ ходимлари Матраимовни қўлга олмоқда.

Шунингдек, Матраимов судда божхонадаги коррупция бўйича айбини тан олиб, 260 минг сомлик жарима тўлаган. Амалда Қирғизистондаги энг баҳсли воқеа 3 минг долларлик штраф билан тугаган деса бўлади.

Солинган 260 минг сом жарима Қирғизистондан божхонадаги коррупция схемалари орқали чиқарилган 700 млн долларнинг 0,00043%ни ташкил қилади.

Давлатга тўкилган 24 млн АҚШ доллариы — бу коррупция схемалари орқали чиқарилган сумманинг деярлик 3,5%.

Ҳукумат Матраимовга нисбатан анча енгил жазо қўллагани билан АҚШ собиқ амалдорни ва унинг аёли Уулкан Тургуновани (ҳозир Сулайманова) исмини санкцияли дейилган «Магнитский рўйхати»га киритган.

Бундай санкцияга илинганларнинг АҚШдаги мулки, агар топилса қамоққа олинади. АҚШнинг санкциялар рўйхатига тушиш бошқа мамлакатлардаги санкцияларга ҳам олиб келиши мумкин — «агар кимдир бир ўлканинг “қора рўйхатига” кирса, унинг таъсири бошқа давлатларга ҳам тарқалиб, санкция бўлмаган жойда мулки бўлса, бу қамоққа олиниши мумкин».