Қирғизистонда коронавируснинг 66 янги ҳолати қайд этилиб, икки киши вафот этди

361

Республика штаб охирги суткада ўлкада коронавирусдан икки бемор вафот этиб, вируснинг 66 янги ҳолати аниқланганини билдирди.

Штаб маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда касаллик юқтиргани тасдиқланган 2 618 одам кўз юмган.

Ўлка бўйича коронавируснинг янги ҳолатлари:

  • Бишкек — 39;
  • Чуй вилояти — 12;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Талас вилояти — 3;
  • Иссиқкўл вилояти — 8;
  • Жалолобод вилояти — 1;
  • Баткен вилояти — 1.

Қолган бошқа ҳудудлар бўйича вирус юқтирган ҳолатлар аниқланмаган.

Штабнинг маълумоти бўйича, пандемиядан бери ўлкада коронавирус юқтиришнинг умумий 179 186 ҳолати аниқланди.

Охирги суткада коронавирусдан соғайиб, касалхонадан чиққанларнинг сони 80 кишини ташкил қилди. Ўлка бўйича пандемия вақтидан бери умумий 173 953 бемор касалликдан соғайди.

Штаб билдиришича, 9-октябрга кўра 446 бемор стационарларда, 680 одам амбулатор равишда даволанмоқда.

9-октябрдаги маълумот бўйича, коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси 864 545, иккинчиси 654 185 одамга қилинди.