Қирғиз полвони Шаршенбеков кураш бўйича Жаҳон чемпионатининг финалига чиқди

332

Грек-рим курашининг полвони Жоламан Шаршенбеков Норвегиянинг Осло шаҳрида кураш бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида финалга чиқди.

У чемпионатга 60 кг оғирлик категориясида қатнашмоқда. Турнирда у беларуслик ва грузиялик рақибларини ютган.

Ярим финалда қирғиз полвони озарбайжонлик Мурад Маммадовни 4:2 ҳисобида енгди.

9-октябрда финал беллашувда Шаршенбеков молдовалик Виктор Чебану билан куч синашади.

Жоламан Шаршенбеков Мурад Маммадов билан курашди. Сурат / uww.org

Шаршенбеков Токио Олимпиадасининг иштирокчиси. Олимпиаданинг ярим финалида Шаршенбеков мана шу Чебанудан енгилган.

Ослода ўтаётган чемпионатда қирғиз спортчилари 6 медални олди: икки олтин, бир кумуш ва икки бронза.

  • Айсулуу Тинибекова — олтин медаль;
  • Мээрим Жуманазарова — олтин медаль;
  • Эрназар Акматалиев — кумуш медаль;
  • Алибек Осмонов — бронза медаль;
  • Айпери Медет қизи — бронза медаль.