Коронавирусдан бир киши вафот этиб, 93 янги ҳолат қайд этилди

392

Қирғизистонда 10-октябрга кўра коронавируснинг 93 янги ҳолати аниқланиб, 66 нафар бемор соғайди. Бир киши касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳри — 71;
  • Иссиқкўл вилояти  — 10;
  • Чуй вилояти — 6;
  • Талас вилояти — 4;
  • Норин вилояти —2.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 179 281га етди. Ўлка бўйича 174 019 киши касалликни енгди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2619 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 449 бемор, уй шароитида эса 702 одам даволанмоқда.

Республика штабнинг маълумоти бўйиса, 10-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 4418 одам, иккинчи дозасини 2752 киши олди.