Соғлиқни сақлаш вазири Соцфонд етакчисини ишдан олганини хабар қилди

374
Жанибек Орозалиев

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ижтимоий фонд раиси Жанибек Орозалиевни ишдан четлатганини журналистларга билдирди.

«У 24 соат ишлашни билмайди, шу сабаб эгаллаган хизматидан бўшатдим», — деб билдирди вазир «Тазабек» нашрига.

Ижтимоий фонддан изоҳ олишнинг имкони бўлмади — Орозалиевни ишдан бўшатилганини муассасадан тасдиқлаб бўлмади.

Орозалиев Соцфонд раҳбарлигига шу йилнинг май ойида тайинланган. Бунгача муассасада коррупцияни олдини олиш масалалари бўйича мухтор вакил бўлган. Орозалиев 2003-йилдан бери ижтимоий фонднинг турли органларида ишлаган. У — Соцфонд бошқармаси аъзоси.