Баткен вилоятининг Қадамжой туманида 9-октябрда «Тойота Авенсис» ва «Хонда Одиссей» машиналари тўқнашиб, уч киши ҳалок бўлди. Турли жароҳатлар билан яна етти фуқаро туман касалхонасига етказилди.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълумотига қараганда, воқеа Қадамжой — Айдаркен автойўлининг 25-чақиримида Ўндуруш қишлоғида бўлган.
Воқеа бўлган жойга Қадамжой туман №76 қутқарув бўлимининг уч ходими, тез ёрдам ва милиция ходимлари келган. Ҳодисада жабрланганлар Айдаркен шаҳар касалхонасига ётқизилиб, вафот этган бир одамнинг жасади шу касалхонанинг ўликхонасига етказилган.
Шундай воқеа жорий йилнинг 12-сентябрида бўлган. унда Баткен вилоятининг Лайлак туманида «Хонда Стэпвагэн» ва «Хонда Фит» русумидаги машиналар тўқнашиб, икки одам ҳалок бўлган. Яна етти одам жароҳатланган.