Видео: Сузоқда кўмирхонада ёнғин чиқиб, қишлоқ ҳукуматининг биноси ёнди

404

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида қишлоқ ҳукумати биноси ёниб кетди. Ёнғир кўмир сақлаш жойидан бошланиб, кейин ёнма-ён жойлашган қишлоқ ҳукумати биносининг биринчи қаватига ўтган. Бу ҳақда ФҲВ билдирди.

Ёнғин ҳақида маълумот тонгги соат саккизда тушиб, соат 09:03да олов чекловга олингани айтилди. Ёнғинни зчиришга Жалолобод шаҳар, Сузоқ туман ўт ўчириш хизматининг 3 бўлими жалб қилинди. Шунингдек, воқеа бўлган жойга маҳаллий ҳукумат вакиллари, милиция ва тез ёрдам ходимлари борди.

Муассасанинг дастлабки маълумотига кўра, Сузоқ қишлоғидаги кўмир сақловчи жойда 20 тонна кўмир куйиб кетди. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова