COVID-19: Охирги суткада 57 янги ҳолат қайд этилиб, бир киши вафот этди

348

Қирғизистонда 11-октябрга кўра коронавируснинг 57 янги ҳолати аниқланиб, бир бемор вафот этди. Касалликдан 67 одам соғайди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳрида — 40;
  • Иссиқкўл вилоятида — 8;
  • Жалолобод вилоятида — 4;
  • Чуй вилоятида — 2;
  • Ўш шаҳрида — 2;
  • Талас вилоятида — 1;

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 179 338га етди. Ўлка бўйича 174 086 киши вирусдан соғайди. Пандемияда умумий 2 620 одам вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарга 458 бемор даволанмоқда. Уй шароитида даволанганлар сони — 680.