Ўш шаҳар мэри вазифасини бажарувчи Алмаз Мамбетов 23 августда маҳаллий оммавий ахборот воситаларига матбуот анжумани ўтказиб, кейин журналистларга фуршет уюштирди.
«Азаттык»нинг Ўшдаги мухбири Дастан Умўтбай ўғли Твиттерга жойлаган суратларига қараганда, дастурхонга чучуқдан тортиб роллигача қўйилган. Фуршетни «ИЗЮМ» ресторани тайёрлаган бўлиши мумкин. Сабаби салфетка солинган қутичада унинг номи ёзилган.
Умўтбай ўғли матбуот анжуманида олдин фуршет қайси пулга уюштирганини сўраганда, Мамбетов «пул ўз чўнтагидан» кетганини билдирган.
Бунгача Мамбетов мазкур хизматга президент Садир Жапаровнинг таклифи билан келганини айтган. Шунингдек, шаҳар кенгашига мерликка таклиф қилинган ягона номзод.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўш вилоятига янги раҳбар бўлиб келган Жарасул Абдураимов ҳам матбуот анжумани ўтказиб, кейин журналистларга мультиварка тақдим қилган. Совға журналистларнинг касб байрами муносабати билан берилгани айтилган.
Дипломат, мэр, давлат рўйхатга олиш хизматининг етакчиси
Алмаз Мамбетов 45 ёшда, у 1999 йили Қирғизистоннинг халқаро университетининг (МУК) Дипломатия ва халқаро муносабатлар» факультетини тугатган. Мамбетов меҳнат фаолиятини 2000 йили ташқи ишлар вазирлигида котиб-референт сифатида бошлаган.
У 2002-2003 йиллари Спорт ва туризм вазирлигининг алоқа ва маркетинг бўлимининг бош мутахассиси бўлиб ишлаб, 2004-2007 йиллари ТИВнинг давлат протокол департаменти котиби бўлган. Мамбетов 2008-2010 йиллари «Қирғиз темир йўли» ишхонасида ишлаган.
Шунингдек, 2011 йили у Бишкек мериясининг халқаро бошқармасини бошқарган. Кейин тадбиркорлик билан шуғулланган. 2014-2016 йиллари «Транс-Кыргыз Газ Пайплайн Компани Лимитед» МЧЖнинг PR-бўлимида ишлаган.
2016 йили Балиқчи шаҳар кенгашидаги КСДП фракцияси Мамбетовнинг номзодини мерликка таклиф қилган — у мазкур хизматда уч йил ишлаган. У Балиқчи шаҳрини бошқарганда жамоатлик сўкинган сўзлари билан эсда қолган. 2017 йили Балиқчининг собиқ мери Сатибек Шамшудинов билан телефонда уришиб кетиб, уни “өўласан” ва «кўтингни йиртаман» деб қўрқитган. Кейин Мамбетов «Ўлдириш таҳдиди» моддаси билан айбдор деб топилиб, икки минг сом жарима солинган.
2019 йили у давлат рўйхатга олиш хизматини бошқариб, ўтган йилнинг октябрь ойидаги тартибсизликлардан кейин президентнинг иш бошқармаси раҳбари бўлиб тайинланган.