Боткен: «Хонда Степвегон» «КамАЗ»ни уриб олиб бир киши ҳалок бўлди

406
Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

Баткен вилоятининг Қадамжой туманида йўл ҳалокатидан бир киши ҳалок бўлди. Воқеа 24-августда Ўш — Баткен — Исфана автойўлининг 112-чақиримида содир бўлган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълумотига кўра, «Хонда Степвегон» машинасининг ҳайдовчиси рулни бошқаролмай қолиб, «КамАЗ» оғир юк ташувчи машинасига бориб урилган.

Натижада «Хонда Степвегон»нинг 26 ёшдаги Б.А. исмли ҳайдовчиси қурбон бўлган.

Вазирлик билдиришича, воқеа бўлган жойга беш қутқарувчи келган. Улар марҳумларнинг жасадларини тез ёрдам хизматига ўтказиб беришган.

Чуй вилоятининг Суусамир ҳудудида 23-августда «Хонда Степвегон» машинаси билан «Вольво» русумидаги оғир юк ташувчи машина тўқнашиб, тўққиз киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида ёш бола ҳам бор.

Расмий маълумот бўйича, 2021-йилнинг олти ойида 3 396 йўл ҳалокати содир бўлиб, 329 киши ҳалок бўлган. Шу сабаб президент Садир Жапаров 14-июнда ИИВга йўл транспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича чоралар комплексини кучайтиришни топширган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов