Қирғиз ҳукумати Афғонистон фуқароларига виза бериш бўйича вақтинча чеклов киритди. Бу ҳақда 23 августда ўлканинг ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик билдиришича, бундай чора Афғонистондаги сўнгги ҳарбий-сиёсий вазият сабаб қабул қилинди.
«Қирғизистон ҳудудига кирмаслиги керак бўлган одамларнинг ва бошпана излаётганларни ўлкага кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди», — деб тушунтирди ташқи ишлар вазирлиги.
Вазирлик Афғонистоннинг дипломатик ва расмий делегациялари аъзоларига хизмат визалари аввалги тартибда берилаётганини таъкидлади. Муассасадан афғонистонлик талабаларга виза бериш масаласи келишув босқичида эканини айтишди.
16 августда МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев қирғиз ҳукумати ўлкадаги олий ўқув юртларида билим олган афғон талабаларига виза беришни давом эттириб, қўшимча яна 500 талабагача қабул қилишга тайёрлигини таъкидлаган. 18 августда АҚШ Қирғизистонда ўқимоқчи бўлган афғонистонлик 150 талабининг ўқиш шартнмоасини тўлаб беришга тайёрлигини билдирган.
20 августда чегара хизмати интернетда қочқинлар келгани ҳақидаги маълумот нотўғри эканини таъкидлаб, Қирғизистонга Афғонистон ҳудудидан қочқинлар келмаганини маълум қилган.
Шунингдек, мазкур хизмат Афғонистонда ҳукумат алмашгандан кейинги воқеаларга, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан бўлган чегарани назорат қилаётганини айтган. Бу давлатлар Афғонистон билан чегарадош.
«Толибон» ҳаракатининг Афғонистонни босиб олиши
«Толибон» радикал ҳаракатининг Афғонистонни босиб олиш ҳаракати май ойидан бошлаб августгача давом этди. Толиблар АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари Афғонистондан чиқарилаётганда ҳужум қилган.
Бунинг оқибатида толиблар 15 августда Қобулни босиб олиб, бутун Афғонистонни ўз назоратига олганини маълум қилган. Ўлка президенти Ашраф Ғани «қон тўкилишига йўл қўймаслик учун» ўлкадан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда тақиқланган ва террористик деб топилган.
Бир қанча давлатлар, унинг ичида АҚШ, Саудия Арабистони ва Германия ўзининг дипломатларини эвакуациялаган. Россия эса элчиликни Афғонистондан чиқариш шарт эмас деб билдирган. Қирғиз ҳукумати ўз фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилмоқда.
«Би-Би-Си»нинг маълумотига кўра, «Толибон» ҳаракати август ойининг ярмигача Афғонистоннинг 33 провинциясидаги 391 туманни назорати остига олди. Июль ойида ўлканинг 90 тумани Толибоннинг назоратида эди.
Афғонистонда «Толибон» ҳаракати уларнинг ҳукуматини тан олмайдиган гуруҳнинг қаршилигига дучор бўлди. «Толибон»га қаршилик кўрсатиш гуруҳи Панжшер провинциясида жойлашган. Бу ер Толибон назоратига ўтмаган ягона ҳудуд. Мазкур гуруҳни ҳарбий қўмондон, марҳум Шах Масуднинг ўғли Ахмад Масуд бошқаради.
Бу орада «Толибон» ҳаракати мазкур гуруҳнинг Панжшердаги ерини қуршовга олганини айтмоқда.
23 августда «Толибон»нинг етакчилари янги ҳукумат тизимини ва таркибини аниқлашга киритиб, бу бўйича тегишли сўзлашувларни бошлаганини билдирди.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов