Министрлар кабинети автомобилларнинг катализоторини ўлкадан чиқаришни вақтинча тақиқлади

397

Министрлар кабинетининг матбуот хизмати 24-августда Қирғизистонда фойдаланилган *катализаторларни, унинг таркибидаги қимматбаҳо металларнинг шлакларини, кулларини ва қолдиқларини ташиб чиқишни тақиқлаганини билдирди.

Бундай чеклов ярим йил давом этади. Қарорга минкабнинг бошчиси Улукбек Марипов қўл қўйди.

*Катализатор — бу машинанинг тутун чиқиш қисмига жойлашган қурилма. У чиқинди газларидаги одам ва экология учун зарарли кимёвий қолдиқларни — қурум, углерод ва азот кислородини фильтрлаган тузилма. Бу моддалар катализаторда охиригача ёниб, унчалик зарар бўлмаган кўмир кислород газига ва тутунга айланиб чиқади.

«Вақтинча тақиқ қарори транспорт газларидан ҳавонинг булғанишини камайтириш билан одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, атроф-муҳитни, жониворлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишга йўналтирилган», — деб тушунтиришди минкабдан.

Катализаторларни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат қилганларга чегара хизмати чора кўради.

Минкаб катализаторларни ўлкадан чиқаришни тақиқлашни режалаштираётгани 2021-йилнинг февраль ойида маълум бўлган. бироқ унда лойиҳанинг маълумотномасида «автотранспорт воситаларидан катализаторларни ихтиёрий равишда олиш ташлашни  ёки қайта сотиш учун ўғирлашни олдини олиш мақсадида тақиқлаш таклиф қилинмоқда» деб айтилган эди.

Ҳужжатда Қирғизистонда 80%га яқин машиналарда катализатор йўқ, бўлса ҳам зарарли моддаларни хавфсиз қилиб тозалаб чиқармайди деб айтилган.

Қирғизистонда катализаторларни сотиб олишга бўлган таклиф жуда кўп. Онлайн-савдо-сотиқ майдонларида 20 мингдан 50 минг сомгача таклиф қилишади.

Буюмларни олиб-сотиш бўйича сайтдан олинган скриншот

Катализатор — автомобилнинг газ чиқариш системасига кирган энг қиммат элементларнинг бири. Шу сабаб катализаторларни алмаштирмай кесиб олишади.

Катализаторнинг нархи қиммат бўлганига унинг таркибида қимматбаҳо металлар бўлгани учун платина, родий ёки палладийни тузади. Дунёда палладийга бўлган танқислик унинг нархини оширган ва яқин йилларда шундай сақланиши мумкин. Бир катализаторда тахминан 5 грамм палладий бор.

Автомобилларга нисбатан экологик талабларни кучайтириш мазкур металлга бўлган талабни ва унинг нархини ошишига олиб келган.

Автомашиналарга катализаторни ўрнатишни фаоллар бир неча йилдан бери экологик вазият сабаб талаб қилишади, сабаби ҳар йили қишда шаҳарни қора тутун қоплайди.