Хюррем-султоннинг образини яратган Мерьем Узерли Қирғизистонга келади

369
«Муҳташам юз йил» сериалидан олинган скриншот.

Осиё халқаро кинофестивалининг ташкилотчилари сентябрда Бишкекка машҳур “ Муҳташам юз йил» турк сериалида Хюррем-султоннинг ролини ўйнаган актриса Мерем Узерли келишини билдиришди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, Узерли Қирғизистонга матбуот анжуманига ва янги лойиҳаларга бағишланган ёпиқ гала-таомида қатнашиш учун келади.

«Мерем Узерлидан ташқари, таниқли немис рассоми Мартин Вертманн, фестивалнинг ижрочи директори Жорж Шамшум, продюсер, аёллар ҳуқуқининг ҳимоячиси, халқаро муносабатлар бўйича эксперт Мерал Мелика Дюраннинг ҳам келиши кутилмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Узерли фаолияти давомида 2016 йили икки марта энг яхши халқаро актриса деб топилган ва “ Муҳташам юз йил» сериалида энг яхши аёлнинг роли учун икки марта тақдирланган.

Актриса Мерем Узерли 2019 йили Осиё халқаро кинофестивалида ҳакамлар гуруҳи раиси бўлган. У режиссёрлар Жан Марк Валле, Сергей Бодров ва актриса Люси Лю билан ирга ташкилий кенгаш таркибига ҳам киради.

Осиё халқаро кинофестивалига 2015 йили Лос-Анжелес шаҳрида жамоат арбоби Садик Шер-Нияз асос солган.

Фестивалнинг мақсади — Осий билан АҚШ киноиндустрияси ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик учун кўпроқ имкониятларни очиш.