Президент фейклар ҳақидаги баҳсли қонунга қўл қўйди

352

Президент Садир Жапаров 23-августда «Тўғри бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» баҳсли қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.

Қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

«Қонун нотўғри маълумотдан жабрланган томон ва маълумот эълон қилинган ахборот ресурслари ўртасидаги алоқани, уларнинг ҳуқуқларини ва мажбуриятларини изга солади», — деб айтилади билдирувда.

Матбуот хизматидан Жапаров қўл қўйган ҳужжат ҳар кимнинг ахборот ресурсларига шахсий мурожаат орқали интернет тармоқларида эълон қилиниб, ҳақиқатга тўғри келмаган маълумот тарқалишидан ҳимоя қилишга қўшимча кафолатни аниқлайди деб билдиришди.

Қонуннинг тарихи

Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун лойиҳаси — бу «Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» баҳсли қонуннинг қайта ишлаб чиқилган варианти. Қонун лойиҳасини бир йил олдин ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков тўлиқлаб, қайтадан ишлаб чиқиш учун ортга қайтарган.

«Маълумотни манипуляциялаш ҳақидаги» баҳсли қонун лойиҳасини депутатлар Гулшат Асилбаева билан Айнура Осмонова таклиф қилган. Бироқ кўпроқ Асилбаевага тегишли деб турғунларга сингиб қолган, сабаби у қонун лойиҳасини ҳимоя қилиб, танқид қилган фойдаланувчиларни «фейклар ва троллар» деб атаган.

Президент қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқишга юборгандан кейин унутилиб қолган, бироқ 31 майда қонун лойиҳасининг келишилган вариантини ишлаб чиқиш учун келишув гуруҳини тузишган.

Бироқ, 28-июлда парламент депутатлари қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилишган. Унга 97 депутат «маъқул» деб овоз берган, беш халқ вакили «қаршилик» қилган.

Қонун лойиҳасига кўра, интернетда ёлғон маълумот тарқатилса суднинг қарорисиз фойдаланувчининг шахси ошкор қилиниб, сайтларнинг иши тўхтатилади.

Қонуннинг 5-моддасида интернет-провайдер, хостинг-провайдер, сайтнинг шахсий саҳифасининг эгаси ёлғон маълумотни олишни тақиқлайди ва чеклайди деб айтилади.

Бундан ташқари, интернет-провайдерлар, очиқ маълумот бериш пунктларининг эгалари «абонентларини идентификациялашга» мажбур.

4-моддада эса интернетдаги сайтнинг ёки сайтдаги саҳифанинг эгаси «унга хат йўллаш учун» ўз сайтида ёки саҳифасида исм-шарифини, инициаллари ва электрон манзилини кўрсатиши керак деб ёзилган.

Бу қонуннинг танқид қилиниши

Қонун имзолангунча қадар юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаровий жамият қарши бўлган.

«Институт Медиа Полиси» (ИМП) ташкилоти эса 28-июнда «Ёлғон ва ноаниқ маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун лойиҳасини муҳокама қилган.

Қайта ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан танишгандан кейин юристлар Жогорку Кенешнинг депутатлари ўз регламентинигига эмас, ўлканинг Конституциясини ҳам бузган деган хулосага келишган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг меъёрлари «Конституцияга, халқаро шартномаларга қарши келади, инсон ҳуқуқларини бузади ва ўлка бюджети кескин танқис бўлаётган вақтда давлат ҳукумати органларининг функциялари асоссиз бир-бирини такрорлаб қолади».

Юристлар депутатлардан қонуни муҳокама қилишда уни рад этишни сўраган.

Шу билан бирга, улар қонун лойиҳасида ноаниқ, ёлғон маълумот деб «бирор бир одамнинг ор-номусига теккан ёки обрўсини туширган ёлғон маълумотни эълон қилиш, тарқатиш» ҳисобланишини таъкидлашган. Бироқ кўп ҳолда бундай даъво билан судга юқори лавозимдаги амалдорлар мурожаат қилишади.

«Демак, мазкур қонун лойиҳаси шу муҳитдаги одамларнинг манфаати учун, маъмурий ресурс орқали танқиддан ҳимояланиш учун қабул қилинмоқда. Бу контекстда ваколатли органнинг аризалари мустақил кўриб чиқилишини кафолатлаш мумкин эмас, сабаби ваколатли орган ўзи ҳам шу одамларга ҳисоб беради», — деб ҳисоблашади улар.

Шу билан бирга қонунда ҳуқуқий механизмлар бор, бундай тортишувлар фуқаровий ариза билан мурожаат қилиш орқали суд томонидан ҳал қилинади.

Улар қонун лойиҳаси интернет-провайдерларни абонентларни идентификациялашга мажбурлаб, улар зиммасига қўшимча иш юклайди деб билдиришган. Шу билан бирга амалда қандай бўлиши номаълум.