COVID-19: Қирғизистонда беш киши вафот этиб, 199 янги ҳолат қайд этилди

319

Республика штаби 24-августда ўлкада коронавируснинг 199 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 96;
  • Чуй вилоятида — 45;
  • Иссиқкўл вилоятида — 29;
  • Норин вилоятида — 9;
  • Баткен вилоятида — 8;
  • Талас вилоятида — 5;
  • Ўш шаҳрида — 4;
  • Жалолобод вилоятида — 2;
  • Ўш вилоятида — 1.

Ўтган суткада 444 бемор соғайиб, беш киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 174 347га етди. Касалликдан 167 146 бемор соғайиб, 2 494 киши вафот этган.

Бугунги кунда 1 266 бемор касалхонада, 2 010 киши уй шароитида даволанмоқда.