«Қумтўр» иши. Абилгазиев бюджетга 50 млн сом тўкиб, уй қамоғига чиқди

372

Собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев тергов муддати тугагунча уй қамоғида бўлади. Маълумотни «Клооп»га МХДҚнинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Шунингдек, махсус хизматдан Абилгазиев давлатга 50 млн сом тўкканини айтишди.

Абилгазиевга қандай айб қўйилмоқда?

Абилгазиев миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 26-январда қўлга олиниб, икки кундан кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди икки ойга қамоқда қолдириш қарорини чиқарган.

Собиқ ҳукумат раҳбари «Қумтўр» ишига боғлиқ ноқонуний бойиш ва коррупцияда гумонланмоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев 17-майда «Кумтор Голд Компани» ишхонасига геологик разведка ва олтин қазиш ишларини олиб боришга қўшимча ер берган Абилгазиев ҳукуматининг коррупция фактлари текширилаётганни билдирган.

21-майда суд собиқ премьернинг қамоқ муддатини 26-июлгача узайтирган.

6-июнда Абилгазиев «Бикард» хусусий клиникага ўтказилгани маълум бўлди. Бу ҳақда тиббий муассасага таяниб «Азаттык» ёзган. Нашрнинг маълуомтига қараганда, собиқ амалдор юрак қон-томир касаллигидан даволаниб чиққан.

Собиқ амалдор қўлга олингандан кейин МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизмати Абилгазиев давлат хизматида ишлаганда ўзининг активларини расмий даромадидан анча катта қилиб, ноқонуний кўпайтириб олганини билдирган.

Бу бойликларни яшириш учун собиқ премьер кўп қаватли уйларни қуриш тармоғига пул тикиб, активларини бошқа одамларга ёздириб қўйгани айтилади.

Абилгазиев ҳукумат раҳбари лавозимида 2018-йилнинг апрелидан 2020-йилнинг июнь ойигача ишлаган. Радиочастоталарни сотишга боғлиқ коррупция можароси вақтида ишдан бўшатилган.

Собиқ премьер-министр «куч идораларига босим ўтказиш» деган айбдан узоқ бўлиш учун ўз истаги билан қисқа муддатли таътилга, кейин истеъфога кетган.