COVID-19: Охирги суткада беш киши вафот этиб, 248 янги ҳолат қайд этилди

Республика штаб 21-августда ўлкада коронавируснинг 248 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Инфекция энг кўп пойтахтда аниқланди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 121;
  • Чуй вилоятида — 51;
  • Иссиқкўл вилоятида — 25;
  • Норин вилоятида — 9;
  • Талас вилоятида — 6;
  • Баткен вилоятида — 16;
  • Ўш вилоятида — 6;
  • Ўш вилоятида — 1.
  • Жалолобод вилоятида — 13;

Ўтган суткада 492 бемор соғайиб, беш киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 173 676 кишига етди. Коронавирусдан ва касалхонадан ташқари пневмониядан 165 860 бемор соғайиб, 2 478 киши вафот этди.

Бугунги кунда 1 451 бемор касалхоналарда, 2 467 киши уй шароитида даволанмоқда.