Чуй вилоятининг Иссиқ-Ота туманидаги Ивановка қишлоғига яқин жойда йўл ҳалокати содир бўлиб, тўрт киши ҳалок бўлди. Уларнинг орасида бир ёш бола бор.
ФҲВдан билдиришича, Бишкек — Норин — Торугарт йўлининг 50-чақиримида Mercedes-Benz русумидаги машинанинг ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилган. Воқеа натижасида уч киши ҳалок бўлган, яна уч киши турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Иссиқ-Ота туман касалхонасидан «Клооп»га касалхонага тушганларнинг бири вафот этганини маълум қилишди. Марҳумнинг бош суяги очиқ жароҳат олиб, ички органлари ҳам жабрлангани аниқланган. Қолган икки кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
17-августда Бишкек — Норин — Торугарт автойўлининг 172-чақиримида етти одамнинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳалокати содир бўлган. унда 10дан ортиқ йўловчи олиб кетаётган «Мерседес-Бенц-Спринтер» ва оғир юк ташувчи «МАН» машиналари тўқнашган.
Маълумотга кўра, умумий 23 киши ҳалокатга учраган. Уларнинг орасида маршруткадаги икки эркак ва уч аёл воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 74 ёшдаги киши ва бир гўдак касалхонада вафот этган.
Жабрланган 16 одам Балиқчи шаҳар шифохонасига ва Қўчқор туман касалхонасига ётқизилган.
Turmush нашрининг маълумоти бўйича, йўловчи ташувчи машинанинг ичидаги одамлар Ак-Талаа туманининг яшовчилари бўлган. ҳалок бўлганларнинг бари Ак-Талаа туманининг Тоголок-Молдо қишлоғининг турғунлари.