Республика штаб 21-августда ўлкада коронавируснинг 248 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Инфекция энг кўп пойтахтда аниқланди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 121;
- Чуй вилоятида — 51;
- Иссиқкўл вилоятида — 25;
- Норин вилоятида — 9;
- Талас вилоятида — 6;
- Баткен вилоятида — 16;
- Ўш вилоятида — 6;
- Ўш вилоятида — 1.
- Жалолобод вилоятида — 13;
Ўтган суткада 492 бемор соғайиб, беш киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 173 676 кишига етди. Коронавирусдан ва касалхонадан ташқари пневмониядан 165 860 бемор соғайиб, 2 478 киши вафот этди.
Бугунги кунда 1 451 бемор касалхоналарда, 2 467 киши уй шароитида даволанмоқда.