Президент Жапаров ҳокимларга дахлсизлик мақомини беришни таклиф қилди

206

Президент Садир Жапаровнинг маъмурияти давлат раҳбарининг сайтига маҳаллий давлат маъмурияти бошчиларига (ҳокимларга) дахлсизлик беришни таклиф қилган «Маҳаллий давлат маъмурияти ҳақидаги» қонун лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳада ҳокимни қўлга олишга, тинтувга ёки шахсий текширувга олиб бўлмайди деб айтилади. Бунга ҳоким фақат жиноят устида қўлга олинсагина йўл берилади.

Янги қонун лойиҳаси ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортиш процедурасини ҳам оғирлаштиради. Ҳужжатга кўра, ҳокимларни президентнинг изни ва бош прокурорнинг таклифи билангина жиноий жавобгарликка тортса бўлади.

«Ҳоким ўзининг ваколатларини тўхтатгандан кейин ва эгаллаган хизматидан бўшатилгандан кейин ҳокимнинг ваколатларини давом эттираётган вақтда қилган қонунга қарши ишлари учун жиноий жавобгарлигига шу моддада кўрсатилгандан бошқа бошқа тартибда тортилиши мумкин эмас», — деб айтилади қонунда.

Лойиҳада ҳокимларни тайинлашга ҳуқуқи ҳам президентга берилган — президент уларни ишдан бўшатиш учун ҳам жавобгарлик олади. Ҳоким хизматига олий маълумоти ва давлат бошқарув тизимида камида 10 йиллик иш тажрибаси бор одамлар номзод бўла олади. Ҳокимлик хизматининг ўзи ҳужжатга кўра, сиёсий хизмат бўлади.

Парламентнинг сайтида лойиҳанинг ташаббусчиси деб президент Садир Жапаров кўрсатилган.

Қонун лойиҳасига кўра, судланганлиги бор одам номзод бўлолмайди — судлангани ёпилгани ёки бекор қилингани муҳим эмас. Шунингдек бу хизматга давлат хизматидан «дискредитацияловчи асослар бўйича» бўшатилган ёки чет давлат фуқаролиги бор одамлар номзод бўлолмайди.

Депутат Дастан Бекешев телеграм-каналида қонун лойиҳаси Жогорку Кенешнинг муҳокамасига киритилганини билдирди. Бунгача у твиттерда ҳокимларга нима учун дахлсизлик берилиши кераклигини тушунишмаганини ёзган.

«Маҳаллий давлат маъмурияти ҳақидаги» амалдаги қонун бўйича ҳокимлик хизмати сиёсий лавозим бўлиб ҳисобланмайди. Шу билан бирга ҳокимга дахлсизлик берилган эмас, уни министрлар кабинетининг бошчиси маҳаллий кенгашларнинг биргаликда ўтган йиғинларидаги таклифлар бўйича тайинлайди.

Шунингдек амалдаги қонунда бошқа мамлакатнинг фуқаролиги бор одам ҳоким бўлолмайди деган бирорта ҳам кўрсатма йўқ.